https://sputniknews.uz/20210309/Ozbekiston-va-Eron-aloqalarni-yanada-rivojlantirishni-muhokama-qildi-16154452.html
Ўзбекистон ва Эрон алоқаларни янада ривожлантиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Эрон алоқаларни янада ривожлантиришни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Эрон ТИВ раҳбари Жавад Зариф билан икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини... 09.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-09T11:31+0500
2021-03-09T11:31+0500
2021-03-09T11:31+0500
сиёсат
ўзбекистон
эрон
ҳамкорлик
жавод зариф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1298/86/12988634_0:115:3071:1851_1920x0_80_0_0_e37199f4f19a12c9a507ceb68afdb906.jpg
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.Суҳбат давомида Ўзбекистон-Эрон алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бунинг учун савдо-иқтисодий, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда муҳим салоҳият мавжудлиги таъкидланди.Икки томонлама сиёсий мулоқот фаоллашгани ҳамда иқтисодий дипломатия соҳасида ҳамкорликнинг сезиларли даражада ўсгани қайд этилди.Таъкидланишича, Жавад Зариф Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни такомиллаштириш, минтақада дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.Эрон томони Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар ҳам кўриб чиқилди.
https://sputniknews.uz/20210122/Eron-aviakompaniyasi-Samarand-va-Bukhoroga-parvozlarni-ylga-ymochi-15846863.html
ўзбекистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1298/86/12988634_0:18:3071:1948_1920x0_80_0_0_1f35650da79e6dc899a648c48a2c3b29.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, эрон, ҳамкорлик, жавод зариф
сиёсат, ўзбекистон, эрон, ҳамкорлик, жавод зариф
Ўзбекистон ва Эрон алоқаларни янада ривожлантиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Эрон ТИВ раҳбари Жавад Зариф билан икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Эрон алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бунинг учун савдо-иқтисодий, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда муҳим салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Икки томонлама сиёсий мулоқот фаоллашгани ҳамда иқтисодий дипломатия соҳасида ҳамкорликнинг сезиларли даражада ўсгани қайд этилди.
Таъкидланишича, Жавад Зариф Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни такомиллаштириш, минтақада дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.
Эрон томони Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.
Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар ҳам кўриб чиқилди.