https://sputniknews.uz/20210308/IT-zbekistonda-ishlo-khzhaligi-va-turizm-vazirlari-uchrashuvi-tkaziladi-16151117.html
ИҲТ: Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирлари учрашуви ўтказилади
ИҲТ: Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирлари учрашуви ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ходи Сулаймонпур билан учрашди. 08.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-08T12:43+0500
2021-03-08T12:43+0500
2021-03-10T10:48+0500
иқтисод
ўзбекистон
ҳамкорлик
тошкент
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/737/84/7378476_0:0:1201:676_1920x0_80_0_0_a0adf6bd4a79c21542f43fcdb8bf621a.jpg
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. 7 март куни Теҳронга ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ходи Сулаймонпур билан учрашди.Томонлар Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, режалаштирилган қўшма тадбирлар, хусусан, 2021-йилда ташкилотга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида фикр алмашдилар.4-мартда видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.ИҲТ Бош котиби Ўзбекистон раҳбарининг таклифлари ташкилотга аъзо мамлакатлар томонидан катта қизиқиш ва қўллаб-қувватлашга сабаб бўлганлигини таъкидлади.Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар доирасида тадбиркорлар ва хорижий инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.Шу нуқтайи назардан сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг тузилмага аъзо давлатлар билан умумий товар айламаси ҳажми бир ярим бараварга ошиб, 9 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани таъкидланганди. Ўзбекистонда ИҲТга аъзо мамлакатларнинг 5 мингга яқин корхоналари фаолият кўрсатмоқда.Ташкилот Бош котиби жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.Музокаралар чоғида, Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бошқа долзарб масалалари кўриб чиқилди.
https://sputniknews.uz/20210304/Turkiya-TIV-rahbari-Ozbekistonga-keladi-16128101.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/737/84/7378476_17:0:1084:800_1920x0_80_0_0_3d5ba9fc45700b21d1e42fa01908afd6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, тошкент, иқтисод
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, тошкент, иқтисод
ИҲТ: Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирлари учрашуви ўтказилади
12:43 08.03.2021 (янгиланди: 10:48 10.03.2021) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ходи Сулаймонпур билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. 7 март куни Теҳронга ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ходи Сулаймонпур билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, режалаштирилган қўшма тадбирлар, хусусан, 2021-йилда ташкилотга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида фикр алмашдилар.
4-мартда видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
ИҲТ Бош котиби Ўзбекистон раҳбарининг таклифлари ташкилотга аъзо мамлакатлар томонидан катта қизиқиш ва қўллаб-қувватлашга сабаб бўлганлигини таъкидлади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар доирасида тадбиркорлар ва хорижий инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Шу нуқтайи назардан сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг тузилмага аъзо давлатлар билан умумий товар айламаси ҳажми бир ярим бараварга ошиб, 9 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани таъкидланганди. Ўзбекистонда ИҲТга аъзо мамлакатларнинг 5 мингга яқин корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Ташкилот Бош котиби жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.
Музокаралар чоғида, Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бошқа долзарб масалалари кўриб чиқилди.