“UzAuto Motors” ходимлари маошларнинг кескин қисқаришидан шикоят қилиб йиғилишди

© FacebookСалон компании UzAuto
Салон компании UzAuto - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2021
Oбуна бўлиш
“UzAuto Motors” Транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари иш ҳақи кескин камайганидан ва ундан ушлаб қолинаётганидан шикоят қилдилар.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Кеча, 6 март куни ижтимоий тармоқларда “UzAuto Motors” ходимлари компаниянинг автотураргоҳига йиғилгани ва иш ҳақининг кескин пасайиб кетгани ҳамда ундан ушлаб қолинганидан норози бўлаётганликлари акс этган видео тарқалди.
Норози бўлган ҳайдовчиларидан бири 20 минг сўм, унинг яна бир таниши 450 сўм иш ҳақи олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, иш ҳақи масаласи 5 ой давомида ўрганилган, аммо ҳозирча ҳеч қандай натижа йўқ.
Бошқа бир ходим компания вакилларига асосланиб, “компьютер хатоси” сабаб ходимларнинг иш ҳақи 1 йил 3 ой давомида нотўғри ҳисобланганлигини таъкидлади. Етишмаётган маблағ ишчиларнинг ойликларидан қопланиши айтилаётганини қўшимча қилди.
Кейинроқ “UzAuto Motors” компанияси Транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари Д.Раҳмонов, Ж.Султонов ва бошқа ишчиларнинг мурожаати ўрганиб чиқилганини маълум қилди.
Компания хабарида ёзилишича, айни вақтда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас.
“Жорий йилнинг февраль ойи учун иш ҳақи ўтган ойнинг 20 санасида аванс тариқасида, март ойининг 5 санасида тўлиқ тўлаб берилган. Ходимнинг иш ҳақидан унинг ёзма аризасига асосан кредит тўловлари ҳамда суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилган”, - дейилган хабарда.
Ушбу мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида компания масъул вакиллари ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят бандликка кўмаклашиш бошқармаси ходимлари иштирокида ҳайдовчилар билан очиқ мулоқот ўтказилган
Унда компания томонидан иш ҳақини тўлиқ ҳисоблаб тўлаб берилганлиги, компания томонидан бирор-бир асоссиз ушланмалар амалга оширилмаганлиги, шунингдек ишчи-ходимларга яратилган ижтимоий ҳимоя пакети яъни, транспортда ишга келиб-кетиши, махсус кийим-бош билан таъминланиши, овқатланиши, тиббий кўриклари учун тўловлар компания ҳисобидан амалга оширилаётганлиги тушунтириб берилган.
Янгиликлар лентаси
0