https://sputniknews.uz/20210307/Toshkent-va-bosha-shaarlarda-tilanchilar-kpayib-ketgan--Senat-16148263.html
Тошкент ва бошқа шаҳарларда тиланчилар кўпайиб кетган – Сенат
Тошкент ва бошқа шаҳарларда тиланчилар кўпайиб кетган – Сенат
Sputnik Ўзбекистон
Сенат қўмитаси аҳоли ҳаракати гавжум бўлган кўчалар, хиёбонлар, бозорлар, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ва чорраҳаларда тиланчилар... 07.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-07T14:41+0500
2021-03-07T14:41+0500
2021-04-14T18:39+0500
жамият
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/13/15212141_0:0:2731:1537_1920x0_80_0_0_464fb181088957e4f9bd1506fb96932a.jpg
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. 4 март куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари қўмитаси 3 февраль куни ИИВга юборилган мурожаат жавобини кўриб чиқди. Унда республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида тиланчилик қилувчи шахслар сони кўпайиб кетишининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш сўралган эди.Сенаторлар сўнгги пайтларда аҳоли ҳаракати гавжум бўлган кўчалар, хиёбонлар, бозорлар ва уларга туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳамда чорраҳаларда тиланчилик қилиб келаётган шахслар кўплаб учраётганини таъкидлашди.Мамлакат қонунчилигида айнан тиланчилик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи белгиланган бўлса-да, ушбу норманинг ҳаётда қатъий ишламаётгани бундай шахсларнинг кундан кун кўпайиб боришига замин бўлмоқда, деб ҳисоблашади сенаторлар.ИИВ патруль-пост, йўл патруль хизмати ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари кўрсатилган жойларда тегишли топшириқлар асосида чора-тадбирларни амалга ошираётганини маълум қилган.Натижада январь ва февраль ойининг 20 кунлик даврида тиланчилик билан шуғулланиб юрган 131 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга нисбатан 8 млн. сўмга яқин жарима жазоси белгиланган. 1 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан эса маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
https://sputniknews.uz/20201019/Tilanchilar-makoni-poytakhtdagi-zhamoat-zhoylaridagi-tilanchilar-atiga-nazar-15213015.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/13/15212141_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_91df3a115767cfbefd1a87a8ca04216a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати
жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати
Тошкент ва бошқа шаҳарларда тиланчилар кўпайиб кетган – Сенат
14:41 07.03.2021 (янгиланди: 18:39 14.04.2021) Сенат қўмитаси аҳоли ҳаракати гавжум бўлган кўчалар, хиёбонлар, бозорлар, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ва чорраҳаларда тиланчилар кўпайганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. 4 март куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари қўмитаси 3 февраль куни ИИВга юборилган мурожаат жавобини
кўриб чиқди. Унда республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида тиланчилик қилувчи шахслар сони кўпайиб кетишининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш сўралган эди.
Сенаторлар сўнгги пайтларда аҳоли ҳаракати гавжум бўлган кўчалар, хиёбонлар, бозорлар ва уларга туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳамда чорраҳаларда тиланчилик қилиб келаётган шахслар кўплаб учраётганини таъкидлашди.
“Бу эса, ўз навбатида, тиланчи шахслар томонидан фуқароларнинг юришига қўймай, автомобил йўлларида эса транспорт воситалари ҳаракатланишига хавф туғдириб қатъий туриб садақа сўраши кишининг таъбини хира қилиши табиий. Бундай нохуш ҳолатлар аҳоли кайфиятига салбий таъсир этиб, уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда”, - дейилган хабарда.
Мамлакат қонунчилигида айнан тиланчилик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи белгиланган бўлса-да, ушбу норманинг ҳаётда қатъий ишламаётгани бундай шахсларнинг кундан кун кўпайиб боришига замин бўлмоқда, деб ҳисоблашади сенаторлар.
ИИВ патруль-пост, йўл патруль хизмати ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари кўрсатилган жойларда тегишли топшириқлар асосида чора-тадбирларни амалга ошираётганини маълум қилган.
Натижада январь ва февраль ойининг 20 кунлик даврида тиланчилик билан шуғулланиб юрган 131 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга нисбатан 8 млн. сўмга яқин жарима жазоси белгиланган. 1 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан эса маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.