Қибрайда ҳар куни ариққа қон оқизаётган сўйиш корхонаси огоҳлантирилди

© Sputnik / СтрингерЗима в Ташкенте
Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2021
Oбуна бўлиш
Корхона ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларини бузгани, яъни кушхонадан чиққан чиқиндиларни ҳақиқатдан ҳам ариққа оқизаётгани аниқланган.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “OBOD SAVDO BIZNES” МЧЖга қарашли ихтисослаштирилган сўйиш корхонаси масъулларини огоҳлантирди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.
Тошкентда Чирчиқ дарёсига чиқиндилар ташлаб кетилди - ким тозалайди? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2021
Тошкентда Чирчиқ дарёсига чиқиндилар ташлаб кетилди - ким тозалайди?
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ушбу МЧЖга қарашли сўйиш корхонаси томонидан ариқдаги оқова сувга чиқиндилар оқизилаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Қўмита масъуллари ҳодисани жойига бориб ўрганишган. Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу сўйиш корхонасида ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрлари бузилганлиги, яъни кушхонадан чиққан чиқиндилар ҳақиқатдан ҳам ариққа оқизилаётганлиги маълум бўлган.
Аниқланган камчиликларни 5 кун муддат ичида зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш бўйича ветеринария мутахассислари томонидан зарур кўрсатмалар берилган ва огоҳлантириш хати юборилган.
Янгиликлар лентаси
0