https://sputniknews.uz/20210305/Rossiya-zbekiston-meva-sabzavotlarini-sovutgichli-vagonlarda-eksport-ilishni-taklif-ildi-16141970.html
Рефрижератор вагонлар ёрдамида Ўзбекистон меваларини Россияга олиб келиш ўрганилмоқда
Рефрижератор вагонлар ёрдамида Ўзбекистон меваларини Россияга олиб келиш ўрганилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия орасида совуқ ҳароратни сақлаб турувчи контейнерларда юк ташиш амалиётини самарали йўлга қўйиш учун Россиядан Ўзбекистонга тенг ҳажмдаги... 05.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-05T18:55+0500
2021-03-05T18:55+0500
2021-03-05T19:07+0500
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/53/40/534097_1:0:1500:843_1920x0_80_0_0_0eef3ca8718df8cb3a234dfba33d7d01.jpg
ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ўзбекистон мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларини рефрижератор-вагонларда Россияга экспорт қилиш мумкин деб ҳисоблайди Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси (АСОРПС) президенти Михаил Синев.Ташкиллаштириш босқичида Ўзбекистонда мева сабзавотлар учун 2тадан 5тагача рефрижератор контейнерлар олиб келиниши кутилмоқда. Лойиҳа муваффақиятли бошланганидан сўнг бундай ташув усуби доимий амалиётга айланади. Транспортировка қилинадиган асосий маҳсулотлар - узум, хурмо, анор ва сабзавотлар.Бундай юк ташиш амалитётини ривожлантириш учун Россиядан Ўзбекистонга ҳам паст ҳароратда сақланувчи тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак. Лекин ҳозирча бундай талаблар йўқ.Россиянинг Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси (АСОРПС) делегацияси феврал ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Фарғона вилоятида бўлиб мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари билан учрашишди ва маҳсулотни жамлаш, тайёрлаш ва ташиш логистикасини ўрганишди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/53/40/534097_188:0:1312:843_1920x0_80_0_0_83c1cfe041789d3c59c1855df21ee94f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод
Рефрижератор вагонлар ёрдамида Ўзбекистон меваларини Россияга олиб келиш ўрганилмоқда
18:55 05.03.2021 (янгиланди: 19:07 05.03.2021) Ўзбекистон ва Россия орасида совуқ ҳароратни сақлаб турувчи контейнерларда юк ташиш амалиётини самарали йўлга қўйиш учун Россиядан Ўзбекистонга тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак.
ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ўзбекистон мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларини рефрижератор-вагонларда Россияга экспорт қилиш мумкин деб ҳисоблайди Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси (АСОРПС) президенти Михаил Синев.
“Буни амалга оширса бўлади. Россия рефрижератор контейнер операторлари ушбу йўналишни ривожлантиришга тайёр. Лекин муаммо шундаки - Ўзбекистонда кичик қишлоқ хўжалик корхоналари жуда кўп. Уларнинг маҳсулотларини режалаштирилган вақтда бир жойга жамлайдиган йирик консолидатор керак, камида 1000 тонна. Ушбу масала ҳал бўлганидан сўнг биз ишлашни бошлаймиз”, - деди Михаил Синев.
Ташкиллаштириш босқичида Ўзбекистонда мева сабзавотлар учун 2тадан 5тагача рефрижератор контейнерлар олиб келиниши кутилмоқда. Лойиҳа муваффақиятли бошланганидан сўнг бундай ташув усуби доимий амалиётга айланади. Транспортировка қилинадиган асосий маҳсулотлар - узум, хурмо, анор ва сабзавотлар.
Бундай юк ташиш амалитётини ривожлантириш учун Россиядан Ўзбекистонга ҳам паст ҳароратда сақланувчи тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак. Лекин ҳозирча бундай талаблар йўқ.
Россиянинг Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси (АСОРПС) делегацияси феврал ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Фарғона вилоятида бўлиб мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари билан учрашишди ва маҳсулотни жамлаш, тайёрлаш ва ташиш логистикасини ўрганишди.