https://sputniknews.uz/20210305/Rospotrebnadzor-rabari-Mer-Sakhovat-kkrak-nishoni-bilan-tadirlandi-16137672.html
Роспотребнадзор раҳбари "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди
Роспотребнадзор раҳбари "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Роспотребнадзор раҳбари Анна Поповага "Меҳр-Саховат" кўкрак нишонини топширди. 05.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-05T14:12+0500
2021-03-05T14:12+0500
2021-04-01T16:46+0500
жамият
россия
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазири
абдуҳаким хаджибаев
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16131433_0:136:1021:714_1920x0_80_0_0_44e769b771f73ae991208668fccda79b.jpg
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди, деб хабар қилди "Дунё" АА.Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Анна Поповага кўкрак нишонини топширди. Тадбир сешанба куни Москвада бўлиб ўтди.Анна Попова юксак мукофот учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди.COVID-19 пандемияси бошланганидан буён Роспотребнадзор Ўзбекистонга инфекцияни аниқловчи 140 мингта тест тўпламини тақдим этди, бу ССВ маълумотларига кўра, вирусни ўз вақтида аниқлаш ва тарқалишини олдини олишга имкон берди.Шунингдек, Россиянинг етакчи мутахассислари ўзбек ҳамкасбларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш учун республикага юборилганди.Бундан ташқари, ушбу ташкилот “СПИД инфосвязь” ташкилоти ва UNAIDS билан ҳамкорликда мамлакатимизга бирламчи тиббий-профилактика, акушерлик, гинекологик, кардиологик ва урологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган кўчма диагностика мажмуаси ҳамда хавфли инфекцияларни (ОИТС, COVID-19 ва бошқалар) текшириш ва аниқлаш бўйича хизматларни тақдим этди.
https://sputniknews.uz/20210305/Toshkent-shaar-fidoyisi-kkrak-nishoni-tasis-etiladi-16134955.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16131433_0:104:1021:746_1920x0_80_0_0_106a3af2e2af3212399ef605c29abc17.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, россия, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазири, абдуҳаким хаджибаев, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, россия, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазири, абдуҳаким хаджибаев, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Роспотребнадзор раҳбари "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди
14:12 05.03.2021 (янгиланди: 16:46 01.04.2021) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Роспотребнадзор раҳбари Анна Поповага "Меҳр-Саховат" кўкрак нишонини топширди.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди, деб хабар қилди "Дунё" АА.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Анна Поповага кўкрак нишонини топширди. Тадбир сешанба куни Москвада бўлиб ўтди.
Анна Попова юксак мукофот учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди.
COVID-19 пандемияси бошланганидан буён Роспотребнадзор Ўзбекистонга инфекцияни аниқловчи 140 мингта тест тўпламини тақдим этди, бу ССВ маълумотларига кўра, вирусни ўз вақтида аниқлаш ва тарқалишини олдини олишга имкон берди.
Шунингдек, Россиянинг етакчи мутахассислари ўзбек ҳамкасбларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш учун республикага юборилганди.
Бундан ташқари, ушбу ташкилот “СПИД инфосвязь” ташкилоти ва UNAIDS билан ҳамкорликда мамлакатимизга бирламчи тиббий-профилактика, акушерлик, гинекологик, кардиологик ва урологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган кўчма диагностика мажмуаси ҳамда хавфли инфекцияларни (ОИТС, COVID-19 ва бошқалар) текшириш ва аниқлаш бўйича хизматларни тақдим этди.