https://sputniknews.uz/20210303/Qirgiziston-neft-va-neft-mahsulotlarini-chetga-olib-chiqishni-vaqtincha-taqilqadi-16118186.html
Қирғизистон нефть ва нефть маҳсулотларини четга олиб чиқишни вақтинча тақиқлади
Қирғизистон нефть ва нефть маҳсулотларини четга олиб чиқишни вақтинча тақиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Нефть ва нефть маҳсулотлари ички бозорида кескин етишмасликка йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган қарорни мамлакат бош вазири Улукбек Марипов имзолаган. 03.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-03T15:00+0500
2021-03-03T15:00+0500
2021-03-03T15:00+0500
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/03/16117757_0:0:3076:1739_1920x0_80_0_0_4be138569bb3ae43aafc2d67b9f10fd5.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси нефть ва нефть маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) чегарасидан ташқарига олиб чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар қилмоқда.“Нефть ва нефть маҳсулотларини Қирғиз Республикасидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи чегарасидан ташқарига олиб чиқишга (экспорт қилиш) вақтинча тақиқ жорий этилган”, - дейилган хабарда.Таъкидланишича, ушбу қарор нефть ва нефть маҳсулотлари ички бозорида кескин етишмасликка йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган ва уни мамлакат бош вазири Улукбек Марипов имзолаган.Тегишли мутасаддиларга нефть маҳсулотларининг ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олиш масъуляти юклатилган.Қарор жисмоний шахслар Қирғизистон ҳудудидан шахсий фойдаланиш учун транспорт воситасида бакида олиб чиқаётган нефть маҳсулотларига амал қилмайди.Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон ЕОИИга аъзодир. Ўзбекистон, Молдова ва Куба эса кузатувчи.
https://sputniknews.uz/20210210/Neft-naadar-uzo-immatlashishda-davom-etadi-15974497.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/03/16117757_0:0:3076:1933_1920x0_80_0_0_b034bc9e0e54d95630fc0c872c0a0dbf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод
Қирғизистон нефть ва нефть маҳсулотларини четга олиб чиқишни вақтинча тақиқлади
Нефть ва нефть маҳсулотлари ички бозорида кескин етишмасликка йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган қарорни мамлакат бош вазири Улукбек Марипов имзолаган.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси нефть ва нефть маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) чегарасидан ташқарига олиб чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
“Нефть ва нефть маҳсулотларини Қирғиз Республикасидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи чегарасидан ташқарига олиб чиқишга (экспорт қилиш) вақтинча тақиқ жорий этилган”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, ушбу қарор нефть ва нефть маҳсулотлари ички бозорида кескин етишмасликка йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган ва уни мамлакат бош вазири Улукбек Марипов имзолаган.
Тегишли мутасаддиларга нефть маҳсулотларининг ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олиш масъуляти юклатилган.
Қарор жисмоний шахслар Қирғизистон ҳудудидан шахсий фойдаланиш учун транспорт воситасида бакида олиб чиқаётган нефть маҳсулотларига амал қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон ЕОИИга аъзодир. Ўзбекистон, Молдова ва Куба эса кузатувчи.