https://sputniknews.uz/20210303/Burnimdan-chidi-Samarandda-kngilkhushlik-uchun-chairilgan-izlar-smirni-tunab-ketdi--16116849.html
“Бурнимдан чиқди”: Самарқандда кўнгилхушлик учун чақирилган қизлар ўсмирни тунаб кетди
“Бурнимдан чиқди”: Самарқандда кўнгилхушлик учун чақирилган қизлар ўсмирни тунаб кетди
Sputnik Ўзбекистон
Ота-онаси уйда йўқлигида “романтик оқшом” ўтказишни режа қилган ўсмир бир эмас, икки қизни уйига олиб келган. Кейин ухлаб қолган, бундан қизлар "унумли"... 03.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-03T13:06+0500
2021-03-03T13:06+0500
2021-03-03T13:19+0500
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/199/22/1992258_154:201:1976:1226_1920x0_80_0_0_c637ccc1d2663e8aca370e9d9fbfbb80.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Жомбой туманида кўнгилхушлик қилиш учун чақирилган 2 нафар қиз мезбон ўсмирнинг ухлаб қолганидан фойдаланиб ўғрилик содир этди. Бу ҳақда “Зўр ТВ” телеканалининг “Бу кун” дастурида маълум қилинди.Аниқланишича, ота-онаси йўқлигидан фойдаланган ўғил 2020 йил 16 октябрь куни кечаси 2 нафар қиз билан “романтик оқшом” ўтказиш мақсадида уларни яшаш уйига олиб келган.Фарғонада учрашувга чиққан аёлни “йигити” тунаб кетдиЎсмир ухлаб қолганидан фойдаланган қизлар уйдаги 15 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар, 1300 доллар миқдоридаги пулларни ўмариб, жуфтакни ростлашган.Ҳодисадан бехабар она туман ИИБга ўғрилик содир бўлгани тўғрисида ариза ёзиб мурожаат қилган.Қизларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.Тошкентда фоҳиша мижозини танишлари билан тунадиТергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/199/22/1992258_276:92:1864:1283_1920x0_80_0_0_79a31ca6f6742dd6bde090d23c882eef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар
“Бурнимдан чиқди”: Самарқандда кўнгилхушлик учун чақирилган қизлар ўсмирни тунаб кетди
13:06 03.03.2021 (янгиланди: 13:19 03.03.2021) Ота-онаси уйда йўқлигида “романтик оқшом” ўтказишни режа қилган ўсмир бир эмас, икки қизни уйига олиб келган. Кейин ухлаб қолган, бундан қизлар "унумли" фойдаланишган.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Жомбой туманида кўнгилхушлик қилиш учун чақирилган 2 нафар қиз мезбон ўсмирнинг ухлаб қолганидан фойдаланиб ўғрилик содир этди. Бу ҳақда “Зўр ТВ” телеканалининг “Бу кун” дастурида маълум қилинди.
Аниқланишича, ота-онаси йўқлигидан фойдаланган ўғил 2020 йил 16 октябрь куни кечаси 2 нафар қиз билан “романтик оқшом” ўтказиш мақсадида уларни яшаш уйига олиб келган.
Ўсмир ухлаб қолганидан фойдаланган қизлар уйдаги 15 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар, 1300 доллар миқдоридаги пулларни ўмариб, жуфтакни ростлашган.
Ҳодисадан бехабар она туман ИИБга ўғрилик содир бўлгани тўғрисида ариза ёзиб мурожаат қилган.
“Саёқ юрсанг, таёқ ейсан дегани рост экан. Мен бир романтик оқшом қилмоқчи эдим. Бурнимдан чиқди. Тенгқурларимга тинчгина юришларини маслаҳат бераман. Оқшомни яхши ўтказаман деб эл-юрт олдида шарманда бўлдим”, — дейди романтик кеча “ташкилотчиси”
Қизларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.