https://sputniknews.uz/20210302/aysi-parollar-2020-yilda-ommabop-bldi-16110016.html
Қайси пароллар 2020 йилда оммабоп бўлди
Қайси пароллар 2020 йилда оммабоп бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йили энг оммабоп бўлган пароллар рўйхати эълон қилинди. 123456 бирикмаси аввалгидек оммабоплигича қолмоқда. 02.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-02T14:06+0500
2021-03-02T14:06+0500
2021-03-02T14:06+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15887219_0:320:3073:2048_1920x0_80_0_0_790fadfbac4d3c7d457684ebb5abf857.jpg
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. DLBI маълумотлар сизиши разведкаси хизмати 2020 йилда энг оммабоп бўлган пароллар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар қилмоқда.123456 бирикмаси аввалгидек энг оммабоп парол бўлиб қолмоқда. Рейтингда 123456789 ва 000000 ҳам юқори ўриндан жой олган. Биринчи марта унда “asdasd” ва “asdfghjkl”, кирилл ёзувидаги “марина” пайдо бўлган.Шу билан бирга “qwerty” бирикмасидаги пароллар етакчи поғоналардаги ўрнини йўқотган. Улар ўтган йили рўйхатнинг биринчи ярмини эгаллаганди. Лекин бу бирикмалар фақат ҳарфлардан иборат пароллар орасида етакчи.Хизмат маълумотларига кўра, инглизча “password”, “iloveyou”, “dragon” ва “monkey”кодлари энг кўп тарқалган. Кирилл ёзувида эса “йцукен” (ўтган йили иккинчи ўринда эди), “пароль” (2019 йил етакчиси), “я”, “любовь” ва “привет” энг кўп фойдаланилган.Энг оммабоп ўнталикка “наташа”, “максим”, “люблю”, “андрей” ва “марина” ҳам киритилган.Бундан ташқари, 2020 йилда коронавирус билан боғлиқ пароллар пайдо бўлган. Масалан, “covid19”, “корона”, “epidemic”, “COVID19_Access”, “pandemic”, “coronavirus”.
https://sputniknews.uz/20210102/Ekspert-smartfonlarda-2021-yilda-anday-funktsiyalar-paydo-blishini-aytdi-15717482.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15887219_135:0:2866:2048_1920x0_80_0_0_a551db94838eaa1278951488fa016c92.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
Қайси пароллар 2020 йилда оммабоп бўлди
Ўтган йили энг оммабоп бўлган пароллар рўйхати эълон қилинди. 123456 бирикмаси аввалгидек оммабоплигича қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. DLBI маълумотлар сизиши разведкаси хизмати 2020 йилда энг оммабоп бўлган пароллар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда “Известия” нашри
хабар қилмоқда.
123456 бирикмаси аввалгидек энг оммабоп парол бўлиб қолмоқда. Рейтингда 123456789 ва 000000 ҳам юқори ўриндан жой олган. Биринчи марта унда “asdasd” ва “asdfghjkl”, кирилл ёзувидаги “марина” пайдо бўлган.
Шу билан бирга “qwerty” бирикмасидаги пароллар етакчи поғоналардаги ўрнини йўқотган. Улар ўтган йили рўйхатнинг биринчи ярмини эгаллаганди. Лекин бу бирикмалар фақат ҳарфлардан иборат пароллар орасида етакчи.
Хизмат маълумотларига кўра, инглизча “password”, “iloveyou”, “dragon” ва “monkey”кодлари энг кўп тарқалган. Кирилл ёзувида эса “йцукен” (ўтган йили иккинчи ўринда эди), “пароль” (2019 йил етакчиси), “я”, “любовь” ва “привет” энг кўп фойдаланилган.
Энг оммабоп ўнталикка “наташа”, “максим”, “люблю”, “андрей” ва “марина” ҳам киритилган.
Бундан ташқари, 2020 йилда коронавирус билан боғлиқ пароллар пайдо бўлган. Масалан, “covid19”, “корона”, “epidemic”, “COVID19_Access”, “pandemic”, “coronavirus”.