Солиқдан қарзи бўлган корхоналар юридик манзилини ўзгартира олмайди - ДСҚ

© Spuntik / Дмитрий АстаховПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 4 мартидан бошлаб корхона юридик манзилини ўзгартириш солиқ органининг электрон хулосаси асосида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Солиқ мажбуриятини бажармаган тадбиркорлар юридик манзилини ўзгартира олмайди. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилмоқда. 
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сон қарорига асосан, корхона юридик манзилини ўзгартириш учун солиқ органининг электрон хулосаси керак бўлиши белгилаб қўйилган эди. Ушбу қонун нормаси 4 мартдан бошлаб кучга киради. 
Солиқ органининг электрон хулосасини олиш учун қуйидаги 4та мажбурият бажарилиши керак: 
  1. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари (73,5 млн. сўм)дан ортиқ солиқ қарзи йўқлиги
  2. Амалга оширилган товар айланма ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилганлиги
  3. Товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилганлиги
  4. Солиқ ҳисоботлари белгиланган муддатларда топширилганлиги
Тадбиркорлар ушбу талабларни бажарган ҳолда, қайта рўйхатдан ўтказилади. Акс ҳолда - рад жавоби берилади. 
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сон қарорига асосан “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартиришлар киритилган эди.
Яқинда Солиқ қўмитаси томонидан эълон қилинган шубҳали операциялар амалга оширган юридик шахслар орасида, солиқ мажбуриятларини бажармаслик учун юридик манзилини ўзгартириш ҳолатлари тез-тез учраб туриши айтиб ўтилган эди. 
Янгиликлар лентаси
0