https://sputniknews.uz/20210302/Mirziev-khorizhlik-maslaatchisi-bilan-itisodiy-islootlar-istibolini-muokama-ildi-16111701.html
Мирзиёев хорижлик маслаҳатчиси билан иқтисодий ислоҳотлар истиқболини муҳокама қилди
Мирзиёев хорижлик маслаҳатчиси билан иқтисодий ислоҳотлар истиқболини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Сума Чакрабарти Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш борасидаги таклиф ва тавсияларини... 02.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-02T16:19+0500
2021-03-02T16:19+0500
2021-03-02T16:19+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
сума чакрабарти
ислоҳотлар
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/02/16111522_0:45:1300:780_1920x0_80_0_0_d406de97fa217b86689e51fb347f9439.jpg
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.Учрашувда маслаҳатчи Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.Мирзиёев “йўл харитаси” ва устувор йўналишлар бўйича бошқа муҳим концептуал ҳужжатларни биргаликда пухта тайёрлашни давом эттириш ва кейинчалик уларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, давлат улуши мавжуд корхоналарни трансформация қилиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.
https://sputniknews.uz/20201019/Shavkat-Mirziev-va-Suma-Chakrabarti-uzo-muddatli-islootlarni-krib-chidi-15214601.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/02/16111522_0:4:1300:821_1920x0_80_0_0_4a226fc5ad51e579d49b01a9042ac475.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, сума чакрабарти, ислоҳотлар, иқтисод
сиёсат, шавкат мирзиёев, сума чакрабарти, ислоҳотлар, иқтисод
Мирзиёев хорижлик маслаҳатчиси билан иқтисодий ислоҳотлар истиқболини муҳокама қилди
Сума Чакрабарти Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш борасидаги таклиф ва тавсияларини билдирди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Учрашувда маслаҳатчи Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.
Мирзиёев “йўл харитаси” ва устувор йўналишлар бўйича бошқа муҳим концептуал ҳужжатларни биргаликда пухта тайёрлашни давом эттириш ва кейинчалик уларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, давлат улуши мавжуд корхоналарни трансформация қилиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.