Хўроз панжасига боғланган писка билан эгасини ўлдириб қўйди

© AFP / YURI CORTEZПетушиный бой
Петушиный бой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Oбуна бўлиш
Ҳиндистонда уришқоқ хўроз оёғига боғланган узунлиги етти сантиметр бўлган писка билан эгасига зарба беради.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ҳиндистонда жангчи хўроз панжасига боғланган писка билан эгасини уриб ўлдириб қўйди, деб хабар қилди Hindustan Times нашри.
Петухи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2020
Филиппинларда жангчи хўроз полициячини ўлдирди
Хўроз жанглари мамлакат жанубидаги Телингана штатида уюштирилди. Қайд этилишича, бундай ноқонуний ўйинларда хўрознинг панжасига писка маҳкамланади.
Танагул Сатиш ўз хўрозини Жагитал шаҳрига олиб келади. Жанг бошланишидан аввал хўроз эгасидан қочишга уринади ва тасодифан унинг сонлари орасига писка билан зарба беради - писканинг узунлиги 7 сантиметр бўлган. Сатиш касалхонага олиб кетилаётган вақтда кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этади.
Ҳозир полиция хўроз жангларини уюштирган 15 кишини қидирмоқда. Дастлаб хўроз ҳам полиция бўлимига олиб келинади, кейинчалик хўроз фермага олиб борилади. Хўроз судда далилий ашё сифатида кўриб чиқилади.
Ҳиндистонда хўроз жанглари 1960 йиллардан бери тақиқланган, аммо қишлоқ жойларида барибир ноқонуний тарзда ўтказиб келинади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил октябр ойида Тошкент вилоятида хўроз ўйинини ташкил қилган 120 нафардан зиёд шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. 
Янгиликлар лентаси
0