https://sputniknews.uz/20210301/Fevral-oyida-inflyatsiya-06-foizni-tashkil-etdi-16100415.html
Февраль ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
Февраль ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган ой давомида хизматлар 0,8 фоизга қимматлашган. Бу ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 0,5 фоиз бандга юқори. 01.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-01T16:37+0500
2021-03-01T16:37+0500
2021-03-01T16:37+0500
иқтисод
ўзбекистон
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1369/53/13695335_0:115:2731:1651_1920x0_80_0_0_1179f9d4c543d57f28c2eb589a06f2b5.jpg
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилнинг февраль ойида истеъмол товарлари ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 0,6 фоизга қимматлашди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.Озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар асосий гуруҳлари ичида мевалар ва ёнғоқлар (1,7 фоиз), сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар (сабзавот бананлар), ёғлар ва мойлар (1,4 фоиз), шунингдек, дуккаклилар (0,8 фоиз) ой давомида сезиларли даражада ошган.2020 йилнинг февралида ушбу бўлимда мевалар ва ёнғоқлар (4,3 фоиз) бошқаларга нисбатан юқорироқ қимматлашган бўлса, сут, сут маҳсулотлари ва тухум (-0,1 фоиз) нархларида арзонлашиш қайд этилган.Ўтган ой давомида хизматлар 0,8 фоизга қимматлашган. Бу ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 0,5 фоиз бандга юқори. 2019 йилнинг февраль ойида хизматлар нархларининг ошиши жорий йилдаги каби 0,8 фоизни ташкил этган.Бундан ташқари, йил бошидан турар жойларга хизмат кўрсатиш учун материаллар 1,5 фоизга (2020 йил февралига нисбатан 12,1 фоиз), турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизматлар 1,0 фоиз (15,7 фоиз), совуқ сув ва канализация учун тўловлар 1,6 баробарга (1,9 баробар), кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатиш 1,3 фоизга (3,2 фоиз), чиқиндиларни тўплаш учун тўловлар 0,7 фоизга (2,8 фоиз) ошган.Эслатиб ўтамиз, январь ойида мамлакатда инфляция даражаси 1 фоизни ташкил этган эди.
https://sputniknews.uz/20210111/zbekistonda-2020-yilda-inflyatsiya---111-ni-tashkil-ildi-15757074.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1369/53/13695335_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_069163baf0ea397aeff5c3547c1b9273.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, иқтисод
иқтисод, ўзбекистон, иқтисод
Февраль ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
Ўтган ой давомида хизматлар 0,8 фоизга қимматлашган. Бу ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 0,5 фоиз бандга юқори.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилнинг февраль ойида истеъмол товарлари ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 0,6 фоизга қимматлашди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
дарак бермоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар асосий гуруҳлари ичида мевалар ва ёнғоқлар (1,7 фоиз), сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар (сабзавот бананлар), ёғлар ва мойлар (1,4 фоиз), шунингдек, дуккаклилар (0,8 фоиз) ой давомида сезиларли даражада ошган.
2020 йилнинг февралида ушбу бўлимда мевалар ва ёнғоқлар (4,3 фоиз) бошқаларга нисбатан юқорироқ қимматлашган бўлса, сут, сут маҳсулотлари ва тухум (-0,1 фоиз) нархларида арзонлашиш қайд этилган.
Ўтган ой давомида хизматлар 0,8 фоизга қимматлашган. Бу ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 0,5 фоиз бандга юқори. 2019 йилнинг февраль ойида хизматлар нархларининг ошиши жорий йилдаги каби 0,8 фоизни ташкил этган.
Бундан ташқари, йил бошидан турар жойларга хизмат кўрсатиш учун материаллар 1,5 фоизга (2020 йил февралига нисбатан 12,1 фоиз), турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизматлар 1,0 фоиз (15,7 фоиз), совуқ сув ва канализация учун тўловлар 1,6 баробарга (1,9 баробар), кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатиш 1,3 фоизга (3,2 фоиз), чиқиндиларни тўплаш учун тўловлар 0,7 фоизга (2,8 фоиз) ошган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида мамлакатда инфляция даражаси 1 фоизни ташкил этган эди.