https://sputniknews.uz/20210301/Coliq-mamuriyatchiligini-yanada-takomillashtirishga-oid-ukumat-qarori-tayrlandi-16102109.html
Cолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга оид ҳукумат қарори тайёрланди
Cолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга оид ҳукумат қарори тайёрланди
Sputnik Ўзбекистон
ДСҚ солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлади. 01.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-01T19:03+0500
2021-03-01T19:03+0500
2021-03-01T19:04+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1155/59/11555942_8:0:1274:712_1920x0_80_0_0_a69530abee03c6d5a4d2287d5e5f7316.jpg
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. “Cолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.Лойиҳада Давлат солиқ қўмитаси ва тижорат банклари ўртасида солиқ тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари бўйича онлайн ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;- солиқ тўловчининг мол-мулкларини ахборот тизимлари орқали аниқлаш ва уларга электрон тақиқ қўйиш тизими жорий қилиш, уларнинг мол-мулкини хатлаш ҳамда хатловни ўтказиш бўйича харажатларни (мол-мулкни ташиш, сақлаш ва ҳ.к.) қоплаш манбаини белгилаш;- солиқ тўловчининг бошқа шахсларга ўтказилган тушумлари ва даромадларини аниқлаш мезонларини ҳамда солиқ қарзини ушбу шахслардан ундириш тартибини белгилаш;- солиқларни тўлаш муддатини кечиктириш бўйича мурожаат қилган шахсларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.Ҳужжатга қуйидагилар илова қилинган:“Юридик шахсларнинг бажарилмаган солиқ мажбуриятлари бўйича уларнинг мол-мулкини хатлаш ва тақиқ қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом;“Тадбиркорлик субъектларининг солиқлар ва йиғимлардан қарздорликларини бошқа шахсларга ўтказилган пул маблағлари ёки мол-мулклари ҳисобидан ундириш тартиби тўғрисида”ги низом;“Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартиришда манфаатдор шахсларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги” низом.
https://sputniknews.uz/20210220/Soli-mitasi-a-blib-chidi----92--korkhonalarda-albaki-tlovlar-amalga-oshirilgan-16052033.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1155/59/11555942_166:0:1115:712_1920x0_80_0_0_5d89119892cae6db5dcdc5bcae4cdfa4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Cолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга оид ҳукумат қарори тайёрланди
19:03 01.03.2021 (янгиланди: 19:04 01.03.2021) ДСҚ солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлади.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. “Cолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.
Лойиҳада Давлат солиқ қўмитаси ва тижорат банклари ўртасида солиқ тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари бўйича онлайн ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;
- солиқ тўловчининг мол-мулкларини ахборот тизимлари орқали аниқлаш ва уларга электрон тақиқ қўйиш тизими жорий қилиш, уларнинг мол-мулкини хатлаш ҳамда хатловни ўтказиш бўйича харажатларни (мол-мулкни ташиш, сақлаш ва ҳ.к.) қоплаш манбаини белгилаш;
- солиқ тўловчининг бошқа шахсларга ўтказилган тушумлари ва даромадларини аниқлаш мезонларини ҳамда солиқ қарзини ушбу шахслардан ундириш тартибини белгилаш;
- солиқларни тўлаш муддатини кечиктириш бўйича мурожаат қилган шахсларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга қуйидагилар илова қилинган:
“Юридик шахсларнинг бажарилмаган солиқ мажбуриятлари бўйича уларнинг мол-мулкини хатлаш ва тақиқ қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом;
“Тадбиркорлик субъектларининг солиқлар ва йиғимлардан қарздорликларини бошқа шахсларга ўтказилган пул маблағлари ёки мол-мулклари ҳисобидан ундириш тартиби тўғрисида”ги низом;
“Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартиришда манфаатдор шахсларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги” низом.