Уч ўзбекистонлик боксчи Болгариядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаТрое узбекских боксеров выиграли “золото” на турнире “Странджа-2021” в Болгарии
Трое узбекских боксеров выиграли “золото” на турнире “Странджа-2021” в Болгарии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси Странжа—2021 халқаро мусобақасида 3 та олтин ва 3 та бронза медалларга эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Болгариянинг София шаҳрида 22—27 февраль кунлари бокс бўйича Странжа—2021 халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилмоқда.
27 февраль куни турнирнинг финал учрашувлар ўтказилди. Унда уч нафар ўзбекистонлик боксчи қатнашди.
Бобоусмон Батуров, Дилшод Рўзметов ва Баҳодир Жалолов ўз беллашувларини муваффақиятли ўтказиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.
Ярим финал босқичигача етиб келган Навбаҳор Ҳамидова, Шаҳобиддин Зоиров ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 3 тадан олтин ва бронза медаллари билан якунлади.
Янгиликлар лентаси
0