https://sputniknews.uz/20210228/Toshkentda-izharadagi-uydan-besh-talabaning-murdasi-topildi-16091572.html
Тошкентда ижарадаги уйдан беш талабанинг мурдаси топилди
Тошкентда ижарадаги уйдан беш талабанинг мурдаси топилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Ахборот технологиялари университети, Сингапур университети, “Инҳа” университети талабаларининг мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари... 28.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-28T12:56+0500
2021-02-28T12:56+0500
2021-02-28T12:56+0500
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/97/11379794_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_05ea111e22e14d2ec27fb6457fdb6ce1.jpg
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги уйдан беш нафар талабанинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.Хабарда ёзилишича, жорий йил 27 февраль куни соат 20:50 ларда тумандаги Фирдавсий МФЙ, Инжобод кўчаси, 61-уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.лар мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
https://sputniknews.uz/20210222/Khorazmda-fozhia-choykhonada-bir-oilaning-uch-nafar-azosi-gazdan-zaarlanib-ldi-16057977.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/97/11379794_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_76863f1904b58617df7a3b3cbe60413e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар
Тошкентда ижарадаги уйдан беш талабанинг мурдаси топилди
Тошкент Ахборот технологиялари университети, Сингапур университети, “Инҳа” университети талабаларининг мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги уйдан беш нафар талабанинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, жорий йил 27 февраль куни соат 20:50 ларда тумандаги Фирдавсий МФЙ, Инжобод кўчаси, 61-уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.лар мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.
Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.
Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.