Ўзбекистоннинг 26та стандарти ЕОИИга мувофиқлаштирилади

© AP Photo / Patrick SemanskyМаркировка товаров
Маркировка товаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2021
Oбуна бўлиш
Асосий мақсад - Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорида Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистонда қабул қилинган 52та техник регламентларнинг 26таси ЕОИИ техник регламентларига мувофиқлаштирилади. Бу ҳақида "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги департамент бошлиғи Зоиржон Омонов Кун.узга хабар қилди.
Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон техник регламентлари Евроосий иттифоқи регламентларига мослиги солиштириб чиқилиб, улардан 26тасини қайта ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинган. 
Мутахассис айтишига қараганда, бундан асосий мақсад - Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.
"Чунки республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ЕОИИ нормативларидан паст бўлса, эртага бизнинг маҳсулотларимиз ЕОИИ бозорида рақобатбардошлигини йўқотиб қўяди", - деди департамент бошлиғи.
Омонов айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида 52та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, улардан 12таси - махсус регламент ҳисобланади. ЕОИИда эса 48та регламент мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0