Махсус комиссия халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берди

© Sputnik / СтрингерПлодоовощная ярмарка в Ташкенте
Плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда барча босқичларида эпидемиологик тартибларга риоя этилиши талаби билан халқаро кўргазмалар ўтказишга рухсат берилди.
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Республика махсус комиссияси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, 20 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида халқаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказишга рухсат берди.
Халқаро кўргазмалар санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий мувофиқ қилган равишда ўтказилиши мумкин. Талаблар қуйидагича:
  • ташкилотчи Республика ҳудудида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда ташкил этилаётган тадбирларнинг барча босқичларида эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаши шарт;
  • барча тадбир иштирокчиларидан ҳимоя ниқоби ёки респиратор тақишлари талаб қилинади;
  • тадбирга киришда барча иштирокчилар пирометрлар ёрдамида ҳароратни ўлчаш жараёнидан ўтиши талаб этилади, юқори ҳарорат ёки юқумли касалликлар белгилари бўлган шахсларга тадбирда қатнашишга рухсат берилмайди;
  • экспозициялар орасидаги масофа кенглиги камида 3 метр бўлиши керак;
  • тадбир ўтказиш жойларида шамоллатиш тизимлари кираётган ҳавонинг чиқаётганидан устунлигини таъминлаши керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 23 мартдаги "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Республикада барча турдаги оммавий тадбирлар тўхтатилган эди.
 
Янгиликлар лентаси
0