Абдулазиз Камилов Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2021
Oбуна бўлиш
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Ҳиндистон кўп қиррали муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, халқаро ҳамда минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Бугун, 25-феврал куни, Нью-Деҳли шаҳрида амалий ташриф уюштирган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Ҳиндистон ТИВ раҳбари Субраманям Жайшанкар билан учрашди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Самолет Boeing НАК Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2021
Ўзбекистон ва Ҳиндистон авиақатновларни тиклаш масаласини муҳокама қилди
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Ҳиндистон кўп қиррали муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, халқаро ҳамда минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар 2020-йил декабр ойида бўлиб ўтган онлайн-саммит давомида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга имкон берганлигини мамнуният билан қайд этди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида янги замонавий саноат қувватларини яратишга илғор технологияларни жалб қилиш ҳамда ижтимоий ва инфратузилма аҳамиятига эга лойиҳаларни амалга ошириш йўллари кўриб чиқилди.
Ҳиндистон элчиси Ўзбекистонга ҳинд вакциналари ҳақида ахборот етказди
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари БМТ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашди.
Aфғонистон иштирокидаги "Ҳиндистон – Марказий Осиё" вазирлар мулоқотининг минтақалараро ҳамкорликни жадаллаштириш, унинг механизмларини такомиллаштириш ҳамда Aфғонистонда барқарор тинчликни ўрнатишдаги муҳим аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Ҳиндистон томони жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференсияга таклиф қилинди.
Мулоқот давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0