Ўзбекистон ва ОИИБ 2,1 млрд долларлик янги лойиҳаларни ривожлантиришни жадаллаштиради

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишКупюры американских долларов
Купюры американских долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) 2,1 млрд долларлик янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича келишувга эришди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) 2,1 млрд долларлик янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
АБИИ (Азиатский банк инфраструктурных инвестиций) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2020
ОИИБ пандемия туфайли Ўзбекистонга фавқулодда қўшимча маблағ ажратади
Мамлакат бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) президенти Цзинь Лицюнь билан онлайн музокаралар ўтказган. Унда қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилинган.
“Инфратузилмавий қурилиш, соғлиқни сақлаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 2,1 млрд долларлик янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда экспорт қилувчи тадбиркорлар ҳамда кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини ошириш ва касаначиликни ривожлантиришга қаратилган ташаббус ва дастурларни молиялаштириш учун банкдан қўшимча маблағ жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилади.
Шунингдек, музокаралар чоғида умумий қиймати 930 млн доллардан кўпроқ бўлган амалдаги ва ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Бухоро вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш босқичига ўтишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0