https://sputniknews.uz/20210224/zbekiston-koronavirusga-arshi-emlashga-tayrmi--Otabekov-zhavobi-16068204.html
Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлашга тайёрми – Отабеков жавоби
Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлашга тайёрми – Отабеков жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланиши кутилмоқда. Хўш, мамлакат бунга қанчалик тайёр? 24.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-24T16:51+0500
2021-02-24T16:51+0500
2021-04-01T16:46+0500
жамият
нурмат отабеков
эмлаш
вакцина
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1372/43/13724349_0:24:1000:587_1920x0_80_0_0_12b4d6b0aa93b3ac9c0ba2397c898afb.jpg
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистонда миллий эмлаш жараёнларига тайёргарлик бошлаб юборилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков вакциналарни сақлаш ва ҳудудларга етказиб бериш учун шароитлар қай даражада эканлиги хусусида маълумот берди.Унинг сўзларига кўра, ўтган йиллар давомида жами 21 та вакцина сақлаш омборлари, шу жумладан, 1 та миллий, 14 та минтақавий ва 6 та туман омборлари қурилиши қўллаб-қувватланган эди.Таъкидланишича, жорий йилнинг иккинчи чораги якунига қадар миллий омборхона ҳам қуриб битказилади.Барча омборларга ёнғин хавфсизлиги ва сигнализация тизими ўрнатилган бўлиб, улардаги мавжуд совуқликни таъминлаб бериш тизимлари замонавий генераторлар ва стабилизаторларга уланган.Отабеков вакциналарни хавфсиз ва тезкор ташиш учун мамлакатга жами 17 та авторефрижиратор, 206 Miniven-Labo автомашиналари келтирилганини қўшимча қилди.Вилоятларга жами 34 та музхона, 10 121 дона термоконтейнер ва термосумка, 749 та музлаткич, бирламчи даволаш-профилактика муассасаларига 2 мингдан ортиқ совуткич ўрнатилган.Барча омборлар вакциналарни юклаш-тушириш ускуналари, автокаралар ва махсус кийимлар билан таъминланди.Бундан ташқари, ҳудудларга жами 4000 ҳарорат индикатори ва 5000 музлатиш индикатори тарқатилди, эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилиб, мавжуд омборлар ихтиёрига ўтказилди.“Олиб борилган ана шундай тадбирлар натижасида иммунопрофилактика дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ижро этилиши орқали юртимизда нафақат коронавирус, балки бошқа бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемик барқарорликка эришилмоқда”, - дея хулоса қилди у.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланиши кутилмоқда. Биринчи навбатда ёши катта, сурункали касаллиги бор ва бирламчи хизмат кўрсатувчи соҳа ходимларини (шифокор, ўқитувчи, ИИО ходимлари ва ҳоказо) жорий йил охиригича коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмлаш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20210223/zbekiston-ukumati-8-ta-yirik-vaktsina-ishlab-chiaruvchiga-murozhaat-etgan---Bezod-Musaev-16059252.html
https://sputniknews.uz/20210223/zbekistonda-COVID-19ga-arshi-birinchi-navbatda-emlanuvchilar-rykhati-baslarga-sabab-bldi-16060096.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1372/43/13724349_0:0:1000:751_1920x0_80_0_0_b8960ebf0488a4157b994a927c9339ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, нурмат отабеков, эмлаш, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, нурмат отабеков, эмлаш, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлашга тайёрми – Отабеков жавоби
16:51 24.02.2021 (янгиланди: 16:46 01.04.2021) Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланиши кутилмоқда. Хўш, мамлакат бунга қанчалик тайёр?
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистонда миллий эмлаш жараёнларига тайёргарлик бошлаб юборилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков вакциналарни сақлаш ва ҳудудларга етказиб бериш учун шароитлар қай даражада эканлиги хусусида
маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, ўтган йиллар давомида жами 21 та вакцина сақлаш омборлари, шу жумладан, 1 та миллий, 14 та минтақавий ва 6 та туман омборлари қурилиши қўллаб-қувватланган эди.
“Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича 16 та вакцина омбори қуриб битказилиб, 29 та махсус совуткичлар вакцина омборларига ўрнатилди. Қолган 5 та вакцина омборхонаси эса 2021 йилнинг биринчи чораги охиригача қуриб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда”, - деди Отабеков.
Таъкидланишича, жорий йилнинг иккинчи чораги якунига қадар миллий омборхона ҳам қуриб битказилади.
Барча омборларга ёнғин хавфсизлиги ва сигнализация тизими ўрнатилган бўлиб, улардаги мавжуд совуқликни таъминлаб бериш тизимлари замонавий генераторлар ва стабилизаторларга уланган.
Отабеков вакциналарни хавфсиз ва тезкор ташиш учун мамлакатга жами 17 та авторефрижиратор, 206 Miniven-Labo автомашиналари келтирилганини қўшимча қилди.
Вилоятларга жами 34 та музхона, 10 121 дона термоконтейнер ва термосумка, 749 та музлаткич, бирламчи даволаш-профилактика муассасаларига 2 мингдан ортиқ совуткич ўрнатилган.
Барча омборлар вакциналарни юклаш-тушириш ускуналари, автокаралар ва махсус кийимлар билан таъминланди.
Бундан ташқари, ҳудудларга жами 4000 ҳарорат индикатори ва 5000 музлатиш индикатори тарқатилди, эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилиб, мавжуд омборлар ихтиёрига ўтказилди.
“Олиб борилган ана шундай тадбирлар натижасида иммунопрофилактика дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ижро этилиши орқали юртимизда нафақат коронавирус, балки бошқа бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемик барқарорликка эришилмоқда”, - дея хулоса қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни март ойининг биринчи ярмида бошланиши
кутилмоқда. Биринчи навбатда ёши катта, сурункали касаллиги бор ва бирламчи хизмат кўрсатувчи соҳа ходимларини (шифокор, ўқитувчи, ИИО ходимлари ва ҳоказо) жорий йил охиригича коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмлаш
режалаштирилган.