https://sputniknews.uz/20210224/Meteorolog-alin-orlar-va-tropik-mirlar---yangi-ilimiy-davr-belgilari-16063989.html
Метеоролог: Қалин қорлар ва "тропик" ёмғирлар - янги иқлимий давр белгилари
Метеоролог: Қалин қорлар ва "тропик" ёмғирлар - янги иқлимий давр белгилари
Sputnik Ўзбекистон
Яқин йиллар ичида инсоният янада кўпроқ об-ҳавонинг ноодатий ўзгаришларига гувоҳ бўлади, чунки Ер юзига янги иқлимий давр кириб келмоқда - мутахассис. 24.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-24T11:00+0500
2021-02-24T11:00+0500
2021-02-24T11:02+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15757428_0:0:3063:1722_1920x0_80_0_0_d33b62f2c57dadac5af40564825a582c.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Бу йилги қишда кучли совуқ ва қалин қор ёғиши Ер юзига янги иқлимий давр кириб келиши билан боғлиқ, деди Москва ҳудуди метеобюросининг бош мутахассиси Татьяна Позднякова.“Тугаётган Феврал ойи - жуда ноодатий ой бўлди. Унда совуқ ҳаво ва қалин қор ёғиши кузатилди. Бу биздаги одатий феврал ойига хос эмас”, - деди метеоролог.Позднякова айтишига қараганда Россиянинг марказий ҳудудида аномал об-ҳаво феврал охирига қадар сақланиб қолади.“Бизни яна қалин қорлар, орада бироз ҳаво исиши (0 даражагача) кейин эса яна қаттиқ совуқлар (-25 даражагача) бўлиши кутилмоқда” , - деди Позднякова.Метеоролог айтишига кўра, об-ҳавонинг ана шундай ўзгариши 2012 йилда ҳам кузатилган эди. Лекин совуқ ҳаво ва қалин қор ёғиши – бу Ер юзида иқлим ўзгаришидан дарак бериши мумкин.Бундан кўриниб турибдики, Ер юзида атмосфера ўзгаришлари яққол меридианавий тус олган. Бу эса – янги иқлимий давр кириб келганидан дарак беради, - деб хулоса қилди Позднякова.Мутахассис фикрга кўра, ушбу янги давр бугун бошланмаган, бу 5-7 йил олдин бошланган жараёндир ва яқин йиллар инсоният ичида об-ҳавонинг ноодатий ўзгаришларини янада кўпроқ кузатиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210222/or-va-mir-zbekistonliklarni-sovu-ob-avo-kutmoda-16056583.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0b/15757428_126:0:2857:2048_1920x0_80_0_0_5e3ecea839489f5400953ba1053a1163.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Метеоролог: Қалин қорлар ва "тропик" ёмғирлар - янги иқлимий давр белгилари
11:00 24.02.2021 (янгиланди: 11:02 24.02.2021) Яқин йиллар ичида инсоният янада кўпроқ об-ҳавонинг ноодатий ўзгаришларига гувоҳ бўлади, чунки Ер юзига янги иқлимий давр кириб келмоқда - мутахассис.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Бу йилги қишда кучли совуқ ва қалин қор ёғиши Ер юзига янги иқлимий давр кириб келиши билан боғлиқ,
деди Москва ҳудуди метеобюросининг бош мутахассиси Татьяна Позднякова.
“Тугаётган Феврал ойи - жуда ноодатий ой бўлди. Унда совуқ ҳаво ва қалин қор ёғиши кузатилди. Бу биздаги одатий феврал ойига хос эмас”, - деди метеоролог.
Позднякова айтишига қараганда Россиянинг марказий ҳудудида аномал об-ҳаво феврал охирига қадар сақланиб қолади.
“Бизни яна қалин қорлар, орада бироз ҳаво исиши (0 даражагача) кейин эса яна қаттиқ совуқлар (-25 даражагача) бўлиши кутилмоқда” , - деди Позднякова.
Метеоролог айтишига кўра, об-ҳавонинг ана шундай ўзгариши 2012 йилда ҳам кузатилган эди. Лекин совуқ ҳаво ва қалин қор ёғиши – бу Ер юзида иқлим ўзгаришидан дарак бериши мумкин.
“Олдин циклонлар ғарбдан шарққа қараб ҳаракат қиларди. Шу сабабли шимолда қаттиқ совуқлар, марказий Россияда эса ўртача совуқ ҳарорат сақланиб турарди. Ҳозир эса – циклонлар шимолдан жанубга ва жанубдан шимолга қараб ҳаракатланмоқда. Шу сабабли биз қишда қалин қор ёғиши, баҳор ва кузда эса – “тропик” ёмғирларни кузатмоқдамиз”, - дейди метеорология мутахассиси.
Бундан кўриниб турибдики, Ер юзида атмосфера ўзгаришлари яққол меридианавий тус олган. Бу эса – янги иқлимий давр кириб келганидан дарак беради, - деб хулоса қилди Позднякова.
Мутахассис фикрга кўра, ушбу янги давр бугун бошланмаган, бу 5-7 йил олдин бошланган жараёндир ва яқин йиллар инсоният ичида об-ҳавонинг ноодатий ўзгаришларини янада кўпроқ кузатиши кутилмоқда.