Экспертлар Ўзбекистон қай тарзда ЖСТга аъзо бўлишини айтишди — бунда ЕОИИ ёрдам беради

© Sputnik / Alexey Vitvitsky / Медиабанкка ўтишЭмблема Всемирной торговой организации (ВТО) возле здания штаб-квартиры организации в Женеве
Эмблема Всемирной торговой организации (ВТО) возле здания штаб-квартиры организации в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда мамлакат Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ишларни янгилагани ҳақида баёнот берган эди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги республикага Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича олиб борилаётган музокаралар жараёнида ёрдам беради.
Логотип ВТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2021
Аёл киши илк бор ЖСТга раҳбар этиб тайинланди
Жанубий Кореянинг ташқи савдо масалалари бўйича экспертлари ва мутахассислари шундай фикрдалар.
"ЕОИИ қошида кузатувчи мақомини олиш ЖСТ доирасида тариф сиёсати бўйича шериклар билан музокараларни уйғунлаштириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон учун мақбул қадамдир", - дейди Жанубий Кореянинг Lee & Ko юридик фирмаси мутахассиси Нани Хо.
Нани Хо хонимнинг сўзларига кўра, республика ҳукумати аввало ташқи савдонинг умумий режимини кенгайтиришга, кейинчалик - минтақавий интеграллашув жараёнларига эътибор қаратишлари керак.
Ўз навбатида, КИЭП илмий ходими Су-Донг Ким "агар мамлакат МДҲ сингари, Европа ва Осиё давлатларига озиқ-овқат ёки қишлоқ хўжалиги хом ашёси экспортини кенгайтирса ЖСТга киришда муваффақият эҳтимоли анча юқори бўлишини" таъқидлади.
Замдиректора ИСМИ Санжар Валиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2019
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИга қўшилиш Ўзбекистонга ЖСТга аъзо бўлишига тўсқинлик қилмайди - эксперт
Унинг сўзларига кўра, бу Ўзбекистонга нафақат рақобатбардошлик, балки маҳсулот сифатини оширишда ҳам ёрдам беради.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда мамлакат Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ишларни янгилагани ҳақида баёнот берган эди.
2019 йилнинг ёзида мамлакат ҳукумати ЖСТга Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга қўшилиши тўғрисидаги аризани кўриб чиқиши учун ташқи савдо режими тўғрисидаги янгиланган меморандумни тақдим этишди.
Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлишда иқтисоди ривожланаётан мамлакат имтиёзларини олиш ниятида.
Янгиликлар лентаси
0