https://sputniknews.uz/20210221/Tikhanovskiya-Belarus-mukholifati-kchalarni-yutazganini-tan-oldi-16055579.html
Тихановския Беларусь мухолифати “кўчаларни ютқазганини” тан олди
Тихановския Беларусь мухолифати “кўчаларни ютқазганини” тан олди
Sputnik Ўзбекистон
Республика президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская мухолифат “кўчаларни йўқотганини” билдирди. 21.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-21T17:02+0500
2021-02-21T17:02+0500
2021-02-21T17:02+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/1a/15259251_0:0:2922:1652_1920x0_80_0_0_d7868ed029266567e53cb39bc84959ee.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Беларусь мухолифати “кўчаларни йўқотди”. Бу ҳақда республика президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская “Le Temps” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.“Мен тан олишим керакки, кўчаларни йўқотдик, намойишчиларга қарши зўравонлик режимига қарши курашиш имкониятимиз йўқ. уларнинг қуроли бор, уларнинг кучи бор, шундай экан, ҳа, ҳозир биз ютқазгандек бўлиб туюляпти. Белоруслар чарчашганини, қўрқишларини биламан”, - деди у.Тихановскаянинг сўзларига кўра, Беларусь аҳолиси сиёсий вазият тез ҳал бўлишини кутишган, аммо “демократияга қайтиш” кутилгандан кўпроқ вақтни олган.Беларусда бўлиб ўтган 9 августдаги президент сайловларида олтинчи маротаба 80,1 % овоз билан Александр Лукашенко ғалаба қозонгач, мамлакатда мухолифатнинг оммавий норозилик акциялари бошланиб кетган эди, улар куч тузилмалари томонидан махсус воситалар ва махсус техника ёрдамида бостирилган эди.
https://sputniknews.uz/20210211/Lukashenko-arbni-Belarusga-anday-yashash-kerakligini-rgatmaslikka-chairdi-15982713.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/1a/15259251_0:0:2922:1836_1920x0_80_0_0_de7764a41ca813a32487a3bd3b7828dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
Тихановския Беларусь мухолифати “кўчаларни ютқазганини” тан олди
Республика президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская мухолифат “кўчаларни йўқотганини” билдирди.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Беларусь мухолифати “кўчаларни йўқотди”. Бу ҳақда республика президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская “Le Temps” нашрига берган
интервьюсида маълум қилди.
“Мен тан олишим керакки, кўчаларни йўқотдик, намойишчиларга қарши зўравонлик режимига қарши курашиш имкониятимиз йўқ. уларнинг қуроли бор, уларнинг кучи бор, шундай экан, ҳа, ҳозир биз ютқазгандек бўлиб туюляпти. Белоруслар чарчашганини, қўрқишларини биламан”, - деди у.
Тихановскаянинг сўзларига кўра, Беларусь аҳолиси сиёсий вазият тез ҳал бўлишини кутишган, аммо “демократияга қайтиш” кутилгандан кўпроқ вақтни олган.
Беларусда бўлиб ўтган 9 августдаги президент сайловларида олтинчи маротаба 80,1 % овоз билан Александр Лукашенко ғалаба қозонгач, мамлакатда мухолифатнинг оммавий норозилик акциялари бошланиб кетган эди, улар куч тузилмалари томонидан махсус воситалар ва махсус техника ёрдамида бостирилган эди.