https://sputniknews.uz/20210220/Shavkat-Mirziev-BMT-Inson-uulari-byicha-kengashi-yiilishida-nut-szlaydi-16051727.html
Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида нутқ сўзлайди
Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида нутқ сўзлайди
Sputnik Ўзбекистон
Президент ўз нутқида мамлакатда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг... 20.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-20T16:46+0500
2021-02-20T16:46+0500
2021-02-20T16:46+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/17/15039448_0:137:1281:857_1920x0_80_0_0_848f0c3cb725ac2cecd8c9808c8d9964.jpg
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясининг юқори даражадаги сегменти ишида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилади.Йиғилиш кун тартибидан инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилиш, шу жумладан фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш билан боғлиқ энг долзарб масалалар ўрин олган.Тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Мишель Бачелет, қарийб 150 мамлакатдан давлат, ҳукумат раҳбарлари, ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллар иштирок этиши режалаштирилган.Мирзиёев форумнинг биринчи кунида, унинг ялпи қисмида нутқ сўзлайди.Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш фаолияти бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган БМТ тизимидаги энг нуфузли ҳукуматлараро органлардан бири ҳисобланади.Кенгашга 47 та давлат аъзо. Ўтган йил октябрь ойида Ўзбекистон 2021-2023 йиллар даврига ушбу тузилма аъзоси этиб илк бор сайланди.
https://sputniknews.uz/20210116/zbekistonda-inson-uulari-byicha-global-forum-tkaziladi-15800974.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/17/15039448_64:0:1207:857_1920x0_80_0_0_ff8a3b5fe2561380fbc3693c4829f9e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, бмт
сиёсат, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, бмт
Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида нутқ сўзлайди
Президент ўз нутқида мамлакатда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил тўхталиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясининг юқори даражадаги сегменти ишида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилади.
Йиғилиш кун тартибидан инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилиш, шу жумладан фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш билан боғлиқ энг долзарб масалалар ўрин олган.
Тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Мишель Бачелет, қарийб 150 мамлакатдан давлат, ҳукумат раҳбарлари, ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллар иштирок этиши режалаштирилган.
Мирзиёев форумнинг биринчи кунида, унинг ялпи қисмида нутқ сўзлайди.
Давлат раҳбари ўз нутқида мамлакатда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил тўхталади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш фаолияти бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган БМТ тизимидаги энг нуфузли ҳукуматлараро органлардан бири ҳисобланади.
Кенгашга 47 та давлат аъзо. Ўтган йил октябрь ойида Ўзбекистон 2021-2023 йиллар даврига ушбу тузилма аъзоси этиб
илк бор сайланди.