https://sputniknews.uz/20210220/Ayrim-OTMlarda-Suniy-intellekt-ynalishi-byicha-kadrlar-tayrlash-ylga-yiladi-16050852.html
Айрим ОТМларда “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади
Айрим ОТМларда “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Қарорга мавофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ОТМ ва илмий ташкилотлар... 20.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-20T14:53+0500
2021-02-20T14:53+0500
2021-02-20T14:53+0500
жамият
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15887219_0:320:3073:2048_1920x0_80_0_0_790fadfbac4d3c7d457684ebb5abf857.jpg
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги айрим ОТМларда Сунъий интеллект йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу президент имзолаган тегишли қарорда кўзда тутилган.Қарорга кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тузилмасида Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш департаменти тузилди.Тегишли таркибда Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича қўшма альянс ташкил қилиниб, унга жами 200 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди. 2021 йил 1 сентябргача Очиқ маълумотлар портали фаолияти доирасида давлат ва бошқа маълумотлар тўпламларини олиш имкониятини тақдим этувчи рақамли маълумотлар платформаси яратилади.Қарорга мавофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ОТМ ва илмий ташкилотлар (5 та) рўйхати тасдиқланди.Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанларини жорий қилиш кўзда тутилган ОТМ рўйхати (15 та) тасдиқланди.2021 йилдан сунъий интеллект соҳасида стажёр-тадқиқотчилар ҳамда таянч докторантурада таҳсил олиш учун ҳар йили 5 кишилик квота мақсадли ажратилади.“Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” докторантура ихтисослиги ташкил қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15887219_135:0:2866:2048_1920x0_80_0_0_a551db94838eaa1278951488fa016c92.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, отм
Айрим ОТМларда “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади
Қарорга мавофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ОТМ ва илмий ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги айрим ОТМларда Сунъий интеллект йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу президент имзолаган тегишли
қарорда кўзда тутилган.
Қарорга кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тузилмасида Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш департаменти тузилди.
Тегишли таркибда Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича қўшма альянс ташкил қилиниб, унга жами 200 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
2021 йил 1 сентябргача Очиқ маълумотлар портали фаолияти доирасида давлат ва бошқа маълумотлар тўпламларини олиш имкониятини тақдим этувчи рақамли маълумотлар платформаси яратилади.
Қарорга мавофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ОТМ ва илмий ташкилотлар (5 та) рўйхати тасдиқланди.
Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанларини жорий қилиш кўзда тутилган ОТМ рўйхати (15 та) тасдиқланди.
2021 йилдан сунъий интеллект соҳасида стажёр-тадқиқотчилар ҳамда таянч докторантурада таҳсил олиш учун ҳар йили 5 кишилик квота мақсадли ажратилади.
“Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” докторантура ихтисослиги ташкил қилинади.