https://sputniknews.uz/20210219/Khonobodda-toksik-zaarlanish-ki-radiatsiya-y--Mudofaa-vazirligi-16038116.html
Хонободда токсик заҳарланиш ёки радиация йўқ – Мудофаа вазирлиги
Хонободда токсик заҳарланиш ёки радиация йўқ – Мудофаа вазирлиги
Sputnik Ўзбекистон
Хонобод базасида токсик заҳарланиш ёки нурланиш ҳолатлари ҳақидаги хабарлар борасида, Ўзбекистон Мудоффаа вазирлиги АҚШга дипломатик каналлар орқали муносабат... 19.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-19T13:09+0500
2021-02-19T13:09+0500
2021-02-19T13:09+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15885405_0:256:2731:1792_1920x0_80_0_0_07cadfa6335974833f73082026e5075f.jpg
ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. 2001-2005 йилларда АҚШ ҳарбийлари хизмат қилган Ўзбекистондаги Хонобод авиабазасида токсик заҳарланиш ҳолатлари аниқланмаган. Бу ерда хизмат қилаётган Ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳар бир парвоз олдидан текширувдан ўтмоқда, деди Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Зульфиқоров.Мудофаа вазирлиги котибининг сўзларига кўра, бу ерда хизмат қилаётган ҳарбий учувчилар нафақат ҳар мавсумда, балким ҳар бир парвоз олдидан кўрикдан ўтказилади.Ундан ташқари бу ер ҳарбий қисм бўлгани учун унда радиация ва бошқа муҳитни ҳар соатда текшириб турадиган аспоблар бор ва агар нормадан бирор ўзгариш содир бўлган тақдирда дарҳол “тревога” кўтарилади.Эслатиб ўтамиз, АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп, кетишидан бир кун олдин, 2000 йиллар бошида Ўзбекистонда хизмат қилган ҳарбийларни қўллаб-қувватлашга қаратилган махсус буйруқ имзолаган эди. Унда айтилишига кўра Ўзбекистонда хизмат қилганларнинг 75% (11 мингдан ортиқ) саратон ва бошқа турли касалликларга чалинган.Мудофаа вазирлиги матбуот котибининг айтишига қараганда, Хонободдаги ҳарбий базада радиацион ёки токсик заҳарланиш бўлиши – ҳақиқатдан йироқ. Ва аксинча, бундай хабарлар Ўзбекистон имиджига ва туристик потенциалига зарар етказиши мумкин.Ушбу муносабат билан Мудоффаа вазирлиги дипломатик каналлар орқали АҚШга ушбу масала борасида расмий муносабат билдирилишини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20210218/Khonobod-aviabazasidagi-ekologik-vaziyat-rganilmoda---Ekologiya-mitasi-16026505.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15885405_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_759e1f12c7d458672544616ed2240cb0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Хонободда токсик заҳарланиш ёки радиация йўқ – Мудофаа вазирлиги
Хонобод базасида токсик заҳарланиш ёки нурланиш ҳолатлари ҳақидаги хабарлар борасида, Ўзбекистон Мудоффаа вазирлиги АҚШга дипломатик каналлар орқали муносабат билдиради.
ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. 2001-2005 йилларда АҚШ ҳарбийлари хизмат қилган Ўзбекистондаги Хонобод авиабазасида токсик заҳарланиш ҳолатлари аниқланмаган. Бу ерда хизмат қилаётган Ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳар бир парвоз олдидан текширувдан ўтмоқда, деди Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Зульфиқоров.
“АҚШ ҳарбийлари бу ерда 5 йил яшаган бўлса, ўзбекистонлик ҳарбийлар бу ерда 15-20 йилдан буён ҳизмат қилмоқда. Айрим техник мутахассислар бу ерда бир умр ишлайди. Лекин уларда америка аскарларида қайд этилган ҳолатлар аниқланмаган”, - деди Зульфиқоров журналистларга.
Мудофаа вазирлиги котибининг сўзларига кўра, бу ерда хизмат қилаётган ҳарбий учувчилар нафақат ҳар мавсумда, балким ҳар бир парвоз олдидан кўрикдан ўтказилади.
Ундан ташқари бу ер ҳарбий қисм бўлгани учун унда радиация ва бошқа муҳитни ҳар соатда текшириб турадиган аспоблар бор ва агар нормадан бирор ўзгариш содир бўлган тақдирда дарҳол “тревога” кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп, кетишидан бир кун олдин, 2000 йиллар бошида Ўзбекистонда хизмат қилган ҳарбийларни қўллаб-қувватлашга қаратилган махсус буйруқ имзолаган эди. Унда айтилишига кўра Ўзбекистонда хизмат қилганларнинг 75% (11 мингдан ортиқ) саратон ва бошқа турли касалликларга чалинган.
Мудофаа вазирлиги матбуот котибининг айтишига қараганда, Хонободдаги ҳарбий базада радиацион ёки токсик заҳарланиш бўлиши – ҳақиқатдан йироқ. Ва аксинча, бундай хабарлар Ўзбекистон имиджига ва туристик потенциалига зарар етказиши мумкин.
Ушбу муносабат билан Мудоффаа вазирлиги дипломатик каналлар орқали АҚШга ушбу масала борасида расмий муносабат билдирилишини маълум қилди.