https://sputniknews.uz/20210219/Idish-tavo-yuvib-kun-kechirgan-ozoiston-gzaliga-yangi-ish-taklif-ilishdi-16038254.html
Идиш-тавоқ ювиб кун кечирган “Қозоғистон гўзали”га янги иш таклиф қилишди
Идиш-тавоқ ювиб кун кечирган “Қозоғистон гўзали”га янги иш таклиф қилишди
Sputnik Ўзбекистон
“Мисс Қозоғистон" миллий гўзаллик танлови ташкилотчилари қийин вазиятга тушиб қолган Гулнур Нуртазага ёрдам беришди. 19.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-19T13:33+0500
2021-02-19T13:33+0500
2021-02-19T13:48+0500
дунёда
қозоғистон
мисс - гўзаллик танлови
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/987/24/9872404_0:0:3128:1769_1920x0_80_0_0_ae65130ba422b9720641cc79e95bb629.jpg
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. "Мисс Қозоғистон" миллий гўзаллик танлови ташкилотчилари қийин вазиятга тушиб қолган Гулнур Нуртазага ёрдам беришди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.Гулнур 2017 йилда “Мисс Қизилўрда” танлови ғолибаси бўлган, 2019 йилда “Мисс Қозоғистон” танлови финал босқичига чиққанди.Яқинда ижтимоий тармоқларда Гулнур кафеда идиш товоқ ювувчи бўлиб ишга киргани ҳақида видеоролик тарқалди.Бу ҳолатга “Мисс Қозоғистон” танлови дирекцияси ва лойиҳа шериклари эътибор қаратишди.Қизга Нур-Султондаги хусусий этномузей ва республика мувофиқлаштириш марказида иш таклиф қилинди.Шунингдек, Қизилўрда шаҳар ҳокимлиги ҳам уни ишга жойлаштириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.Қозоғистон мода брендларидан бири қизга Олмаотадаги янги кўргазма залида савдо бўйича маслаҳатчи сифатида ишлашни таклиф қилди. Шунингдек, Гулнур стилист-уста бўйича ўқув курсидан ўтиш таклиф қилинди.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/987/24/9872404_0:0:3128:1967_1920x0_80_0_0_f15890e885f08bda96ae432b55ea387d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қозоғистон, мисс - гўзаллик танлови
дунёда, қозоғистон, мисс - гўзаллик танлови
Идиш-тавоқ ювиб кун кечирган “Қозоғистон гўзали”га янги иш таклиф қилишди
13:33 19.02.2021 (янгиланди: 13:48 19.02.2021) “Мисс Қозоғистон" миллий гўзаллик танлови ташкилотчилари қийин вазиятга тушиб қолган Гулнур Нуртазага ёрдам беришди.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. "Мисс Қозоғистон" миллий гўзаллик танлови ташкилотчилари қийин вазиятга тушиб қолган Гулнур Нуртазага ёрдам беришди, деб хабар қилди
Sputnik Қозоғистон.
Гулнур 2017 йилда “Мисс Қизилўрда” танлови ғолибаси бўлган, 2019 йилда “Мисс Қозоғистон” танлови финал босқичига чиққанди.
Яқинда ижтимоий тармоқларда Гулнур кафеда идиш товоқ ювувчи бўлиб ишга киргани ҳақида видеоролик тарқалди.
Бу ҳолатга “Мисс Қозоғистон” танлови дирекцияси ва лойиҳа шериклари эътибор қаратишди.
Қизга Нур-Султондаги хусусий этномузей ва республика мувофиқлаштириш марказида иш таклиф қилинди.
Шунингдек, Қизилўрда шаҳар ҳокимлиги ҳам уни ишга жойлаштириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.
Қозоғистон мода брендларидан бири қизга Олмаотадаги янги кўргазма залида савдо бўйича маслаҳатчи сифатида ишлашни таклиф қилди. Шунингдек, Гулнур стилист-уста бўйича ўқув курсидан ўтиш таклиф қилинди.