https://sputniknews.uz/20210218/Yoshlarning-yakhshisiyam-moniyam-bizning-farzandlarimiz-Mirziev-16031662.html
Ҳосилдорлиги 3 баробар юқори: Мирзиёев Янгиқўрғондаги боғ фаолияти билан танишди
Ҳосилдорлиги 3 баробар юқори: Мирзиёев Янгиқўрғондаги боғ фаолияти билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманига ташриф буюрди. 18.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-18T14:43+0500
2021-02-18T14:43+0500
2021-02-18T15:10+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
наманган вилояти
президент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/12/16031681_0:55:1280:778_1920x0_80_0_0_0b300f5bea33fe3f7e227b22a7b4fba6.jpg
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманига келди.Давлат раҳбари ўтган йили июнда вилоятда бўлганида Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларини боғдорчиликка ихтисослаштириш яхши самара беришини айтган эди. Шунга мувофиқ, ушбу тоғли туманларда замонавий боғ ва токзорлар ташкил этилмоқда.Улардан бири – Янгиқўрғондаги “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамиятининг боғи. Бу ер илгари суғорилмас, шу сабабли ундан унумли фойдаланилмас эди. Бирлашган Араб Амирликларининг 3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилди.Аввало, 250 метр чуқурликдан сув чиқарилди. Ҳовуз қазилиб, томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди. Ўтган йили Италиядан кўчатлар олиб келиниб, 48 гектарга гилос, 26 гектарга ўрик, 22 гектарга шафтоли, 7 гектарга олхўри экилди.Президент боғнинг иқтисодий самарадорлиги билан қизиқди. Бу ердаги меваларнинг ҳосилдорлиги оддий усулдагисига нисбатан 3 баробар юқори. Навлари ҳам бозорбоп. Томчилатиб суғориш тизими натижасида ҳар гектар ердан 2 баробар кўп сув иқтисод қилиш мумкин.Дарахтлар келгуси йили ҳосилга киради. Боғнинг йиллик қуввати 5 минг тонна бўлади. 4 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.Боғда 40 киши иш билан таъминланган. Қатор ораларида сабзавот етиштириш учун ишсиз ёшларга ер бўлиб берилган.Давлат раҳбари шундай ёшлар билан суҳбатлашди.Илгари наманганлик 160 минг киши хорижга иш излаб кетгани, бугун яратилаётган имкониятлар натижасида 100 минги республикага қайтиб келгани таъкидланди.“Ёшлар йўлини тасаввур қилолса, куч пайдо бўлади. Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак. Ҳаёт мактабини ўтаган инсон дунёга бошқача қарайди. Ёшларнинг яхшисиям, ёмониям бизнинг фарзандларимиз. Сизларга ўхшаган интилувчан, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, касб-ҳунарли ёшлар бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиши керак,” - деди президент.Давлат раҳбари интенсив боғнинг инвестори билан мулоқотда бўлди.Жорий йил 11 январда “Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинган. Унга мувофиқ, ғалла майдонларини қисқартириб, интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш, сабзавот, картошка, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари белгиланган. “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамияти яна минг гектарда боғ яратишни мақсад қилган.Шу ерда Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
https://sputniknews.uz/20210218/Mirziev-Namangan-viloyatiga-zhnab-ketdi-16027792.html
https://sputniknews.uz/20210211/Vazifalarni-bazharmaganlar-ishdan-olinadi-Mirziev-amaldorlarni-atti-ogolantirdi-15980668.html
https://sputniknews.uz/20210212/Mirziev-arbiy-khizmatga-chairuv-trisida-aror-imzoladi-15989462.html
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/12/16031681_0:14:1280:819_1920x0_80_0_0_83da79dd958a13d7cb38fe1bab6c0f9b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, наманган вилояти, президент
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, наманган вилояти, президент
Ҳосилдорлиги 3 баробар юқори: Мирзиёев Янгиқўрғондаги боғ фаолияти билан танишди
14:43 18.02.2021 (янгиланди: 15:10 18.02.2021) Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманига ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманига келди.
Давлат раҳбари ўтган йили июнда вилоятда бўлганида Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларини боғдорчиликка ихтисослаштириш яхши самара беришини айтган эди. Шунга мувофиқ, ушбу тоғли туманларда замонавий боғ ва токзорлар ташкил этилмоқда.
Улардан бири – Янгиқўрғондаги “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамиятининг боғи. Бу ер илгари суғорилмас, шу сабабли ундан унумли фойдаланилмас эди. Бирлашган Араб Амирликларининг 3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилди.
Аввало, 250 метр чуқурликдан сув чиқарилди. Ҳовуз қазилиб, томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди. Ўтган йили Италиядан кўчатлар олиб келиниб, 48 гектарга гилос, 26 гектарга ўрик, 22 гектарга шафтоли, 7 гектарга олхўри экилди.
Президент боғнинг иқтисодий самарадорлиги билан қизиқди. Бу ердаги меваларнинг ҳосилдорлиги оддий усулдагисига нисбатан 3 баробар юқори. Навлари ҳам бозорбоп. Томчилатиб суғориш тизими натижасида ҳар гектар ердан 2 баробар кўп сув иқтисод қилиш мумкин.
Дарахтлар келгуси йили ҳосилга киради. Боғнинг йиллик қуввати 5 минг тонна бўлади. 4 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Боғда 40 киши иш билан таъминланган. Қатор ораларида сабзавот етиштириш учун ишсиз ёшларга ер бўлиб берилган.
Давлат раҳбари шундай ёшлар билан суҳбатлашди.
“Сизларнинг ишли бўлганларингни, кайфиятларингни кўриб хурсандман. Йўлларингизни топиб, иш билан бўлиб, бирингизни икки қилиб, фарзандлар камолини кўриб яшасаларингиз - менинг энг катта мақсадим шу. Бунинг учун шу билан чегараланмай, кўпроқ билим олишингиз, янги марраларга интилишингиз керак,” - деди Шавкат Мирзиёев.
Илгари наманганлик 160 минг киши хорижга иш излаб кетгани, бугун яратилаётган имкониятлар натижасида 100 минги республикага қайтиб келгани таъкидланди.
“Ёшлар йўлини тасаввур қилолса, куч пайдо бўлади. Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак. Ҳаёт мактабини ўтаган инсон дунёга бошқача қарайди. Ёшларнинг яхшисиям, ёмониям бизнинг фарзандларимиз. Сизларга ўхшаган интилувчан, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, касб-ҳунарли ёшлар бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиши керак,” - деди президент.
Давлат раҳбари интенсив боғнинг инвестори билан мулоқотда бўлди.
Жорий йил 11 январда “Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинган. Унга мувофиқ, ғалла майдонларини қисқартириб, интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш, сабзавот, картошка, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари белгиланган. “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамияти яна минг гектарда боғ яратишни мақсад қилган.
Шу ерда Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.