Нима сабабдан Россия АҚШни уруш ва шармандаликдан қутқармоқчи?

© AFP 2023 / Noorullah ShirzadaЧлены движения Талибан (запрещено в РФ), Афганистан. Архивное фото
Члены движения Талибан (запрещено в РФ), Афганистан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2021
Oбуна бўлиш
Трамп маъмурияти 2021 йилнинг 1 майига қадар АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк этиши ҳақида шартнома имзолаган эди, лекин Байден бу шартномани бекор қилмоқчи. Демак, Афғонистон яна уруш хавфи остида.
НАТО мудофаа вазирлари икки кунлик видеоконференци ўтказишмоқда. Бу Жо Байден ҳукумат бошига келганидан сўнг ўтказилаётган биринчи биринчи саммит бўлди. Ушбу учрашув натижалари бутун дунё учун муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Бунга сабаб нафақат Россия ва Хитой яна бир бор энг асосий душман деб кўрсатилиши, балким яқин орада қонли урушга сабаб бўладиган яна бир қарорнинг эълон қилиниши бўлиши мумкин.
Табличка на столе представителей движения Талибан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2021
“Толибон”* вакиллари Москвага келди
Ҳаммага маълумки, Дональд Трам президентлик даврида, АҚШнинг сўнгги бир неча президентлари орасида илк бор, АҚШ бирорта ҳам янги уруш бошламади ва мавжуд урушлардан чиқишга ва АҚШ аскарларини уйига қайтаришга ҳаракат қилди. Биринчи навбатда Афғонистондаги аскарларни. Толибон ва АҚШ орасида имзоланган шартномага мувофиқ Афғонистон ҳудудидаги барча АҚШ ҳарбийлари 2021 йилнинг 1 майига қадар тарк этиши керак эди. Трамп даврида уларнинг сони 2,5 минггача камайтирилди. Яъни Афғонистондан чет эл қўшинлари тўлиқ олиб чиқарилишига қадар атиги 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Лекин Афғонистонда америкаликлардан ташқари 7,5 минг НАТО аскарлари ҳам бор. Албатта уларни ҳам олиб чиқиш керак. Америкаликлар бўлмаса, уларнинг ўзлари ҳам қолишни истамайди. Лекин айнан ҳозир Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги қарор бекор қилиниши мумкин. НАТО мудофаа вазирлари ҳозир айнан ушбу масалани муҳокама қилшмоқда.
АҚШ янги маъмурияти Афғонистондан чиқиб кетишни истамайди - қўшинларни чиқариш ҳақида қарор расман қабул қилинмаган бўлсада, Вашингтон толибон билан шартнома қайта кўриб чиқилишини эълон қилди. Баҳона - Толибон ўз зиммасига олган вазифаларни бажармоқдами йўқми - текшириш. Янги давлат котиби Энтони Блинкен ўтган йилдаёқ АҚШ Афғонистонда қолиши керак деган фикрларни билдирган эди. Демак бу борада масала аллақачон ҳал бўлган. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам яқинда Афғонистон бўйича қарор қабул қилиш "осон бўлмаслигини" маълум қилган эди:
"Биз қолиб, ҳарбий иштирок этишни давом эттиришимиз мумкин, ёки Афғонистонни тарк этишимиз мумкин ва шунда у ер яна террорчилар маконига айланади. Танлов оддий эмас. <...> Толибон берган ваъдасининг устидан чиқиши керак: зўравонликни камайтириб террорчи гуруҳлар билан алоқаларни бас қилиши керак. Бунинг ўрнига эса биз толибон томонидан шифокор, судья ва журналистларга қаршиқаратилган ўта кучли зўравонликни кўрмоқдамиз", -деган эди шимолий альянс бош котиби.
Лекин, аслида у бироз нотўғри гапирмоқда: толибон НАТО аскарларига тегмаслик мажбуриятини олган эди, лекин Афғонистоннинг ички можароларига келсак - уларни ҳеч ким тўхтата олмайди, ва уларнинг асосий сабаби - Америка томонидан Афғонистон оккупациясининг давом этаётганидир. Агар ҳозир Вашингтон қўшинларни олиб чиқишдан воз кечса - Афғонистонда кенг кўламли уруш бошланади. Ҳозир толибон мамлакатнинг 4/3 қисмини назорат қилмоқда. Агар Америка қўшинларни олиб чиқиш ваъдасини бажармаса, улар НАТО қуроли ёрдамида ҳукумат бошида ўтирган Афғонистон ҳукуматига ва америкалик оккупантларга қарши жанговар ҳаракатларни бошлайди - наҳотки Байденга шу керак бўлса?
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2020
Афғон қозони қайнамоқда: Америкаликлар кетмоқда, толибон қуролланмоқда
Американинг муаммоси шунда-ки, улар ўзларига содиқ режимни сақлаб қолган ҳолда Афғонистондан чиқиб кета олишмайди - бунинг мутлақ иложи йўқ. 20 йиллик оккупация - АҚШга афғон ҳамжамиятининг барча қатлами нафратидан бўлак ҳеч нарса олиб келмади. Улар қўшинлар чиқиши билан ҳаммаси тугашини яхши билишади.
Америка кетганидан сўнг урушдан сақлаб қолишнинг ягона йўли - бу коалицион ҳукумат ташкил қилиш эди. Америка ва толибон орасидаги музокараларда айнан ана шулар ҳақида сўз юритилган эди. Лекин расмий Қобул толибон билан шартнома тузишдан қўрқади - айнан шу сабабли бутун ўтган йил давомида улар Афғонистон ичида реал реформалар бошланишига тўсқинлик қилиб келишди. Балким улар Вашингтонда маъмурият ўзгаришини кутишганди? - Ҳа, албатта. Лекин Байден Афғонистонда янги уруш бошлашга тайёрми, у ерга яна минглаб АҚШ ва НАТО аскарларини юборишга розими?
Лекин, охир-оқибат, бир икки ёки уч йилдан сўнг улар барибир Афғонистондан кетишга мажбур бўлади-ку? Фақат у вақтда, АҚШ қўшинларини олиб чиқиш учун, вазият анча ноқулай бўлиши мумкин.
Энг бошида АҚШнинг Афғонистонда ўрнашиб олишига асосий сабаб - бутун Марказий Осиёга ва унга туташ Россия ва Хитойга таъсир ўтказиш имконини берадиган қулай плацдармга эга бўлиш эди. Лекин ўтган 20 йил давомида Афғонистонда америкаликлар учун ҳеч қандай ишончли таянч нуқтаси пайдо бўлмади. Толиблар ҳам ҳеч қаерга йўқолгани йўқ ва улар мамлакатнинг катта қисмини ҳамон назорат остида ушлаб турибди.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2020
Қўшинларни тезлаштириб олиб чиқилиши – Трампнинг “Толибон”га ҳадяси
НАТОчиларнинг бутун дунёни назорат қилиш режаси Трамп учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди. Шу сабабли у қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиб, у ерни унутишга рози эди. Байден эса - Америка дунёвий гегемон бўлиб қолишига ҳалигача ишонади, ваҳоланки ҳозир бунинг учун ҳеч қандай шароит ва имконият йўқ. Буни бир қатор вашингтонлик амалдорлар ҳам яхши тушунади. Шу сабабли улар 1 майда қўшинларни чиқармаса ҳам, лекин кейинроқ чиқариш эҳтимоли жуда катта.
Ҳозир АҚШ Афғонистонда икки йўлнинг бошида турибди.
Биринчиси - толибон яна жанговар ҳаракатларни бошлайди. АҚШ қўшин сонини кўпайтиради, афғон армиясини тиклашга ҳаракат қилади, лекин буларнинг ҳаммаси, одатдагидек, ҳеч нарсага олиб келмайди. Шундан сўнг америкаликлар толибон билан яна музокараларни бошлайди ва қўшинларни олиб чиқишнинг янги муддати ҳақида келишиб олади. Музокаралар муваффақиятсизликка эришган тақдирда толибон Қобулни эгаллаб олади. Ана шунда америкаликлар Афғонистонни тезкорлик билан ва шармандаларча тарк этишга мажбур бўлади.
Иккинчи йўл - бунинг учун АҚШга Россия керак бўлади. Бунда АҚШ толибондан қўшинларни олиб чиқишни бироз кечиктиришга келишади. Лекин бунинг учун Афғонистон ичида ҳақиқий музокараларни бошлашга тўғри келади. Бу ишни амалга ошириш учун расмий Қобулга кучли босим ўтказилиши керак. Бунга нафақат АҚШ, балким Россия ва Хитой ҳам қўшилиши керак. Толибонни ишонтириш учун бир неча кучли давлатларнинг кафолати керак бўлад. Қобул ҳукуматига Америкадан сўнг қоладига Афғонистон ҳукуматига кучлар баланси қандай бўлиши кераклини жуда яхши уқтириш керак бўлади.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2020
"Толибон" тожик-афғон чегарасига яқин ҳудудга ҳужум уюштирди, олти киши қурбон бўлди
Россия америкаликарни айнан шу йўлга бошлашга ҳаракат қилмоқда. Маълумки феврал охирига қадар Москвада Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича "кенгайтирилган учлик" форматида учрашув бўлб ўтиши керак. Унда Россия, Хитой ва АҚШ ҳамда Афғонистонга энг катта таъсир ўтказиши мумкин бўлган икки қўшниси - Покистон ва Эрон иштирок этиши керак. Лекин бу учрашувда эронликлар иштироки даргумон, чунки улар америкаликлар билан бир стол ортида ўтиришни истамайди. Байден маъмурияти учршува аллақачон тайёр бўлган - бу ҳақида чоршанба куни Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов хабар қилган эди. Кабулов ушбу маълумотни Американинг Афғонистон бўйича махсус вакили, (ўтган йил толибон билан шартнома имзолашда иштирок этган) Халилзаддан билиб олган.
Замир Кабуловнинг баёноти айнан Совет Иттифони қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишининг 32 йиллиги кунида эълон қилинган эди. Совет қўшинлари Афғонистонда 9 йил бўлган бўлса, АҚШ - мана 19 йилдан бери ўша ерда. Афғонистондан тинчгина чиқиш учун уларга Россия ёрдами керак. Лекин Афғонистонда қолиш учун уларга ҳеч нарса керак эмас - фақат ўзининг ўза кучли ва ҳамма иш қўлидан келишига ишонса бас. Бунга эса - на афғон халқи, на Россия ва на дунёнинг қолган қисми ишонмайди. Умуман олганда, "Вашингтон ботқоғидан" ташқарида бўлган америкаликларнинг ўзи ҳам ишонмайди.
Янгиликлар лентаси
0