https://sputniknews.uz/20210218/Markaziy-bank-15-ta-bankka-zharima-sanktsiyalarini-lladi-16034607.html
Марказий банк 15 та банкка жарима санкцияларини қўллади
Марказий банк 15 та банкка жарима санкцияларини қўллади
Sputnik Ўзбекистон
Айрим тижорат банкларининг бўлинмаларида аҳолига тегишли бўлган банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни рад этиш ҳолатлари аниқланган. 18.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-18T18:42+0500
2021-02-18T18:42+0500
2021-02-18T18:42+0500
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/590/89/5908907_0:503:2729:2047_1920x0_80_0_0_5700fe4c583d51e3b7e17a79583e4ea0.jpg
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Банк карталари орқали тўловларни асоссиз равишда рад этиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар қилди Марказий банк матбуот хизмати.“Айрим ҳолларда жойлардаги баъзи тижорат банкларининг бўлинмаларида аҳолига тегишли бўлган банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни рад этиш, асоcсиз равишда терминаллардан фойдаланмаслик ҳамда карта эгаларига банк картасидаги пул маблағларини терминал орқали нақдлаштириб бермаслик билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса истеъмолчиларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда ҳамда ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда”, - дейилган хабарда.Қоидабузарликларга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк, Ҳамкорбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Алоқабанк, Туронбанк, Трастбанк, Ипак йўли банки, Даврбанк ва Инфинбанк) белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди.Марказий банк томонидан тижорат банкларига терминаллардан фойдаланишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун зарурий чоралар кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
https://sputniknews.uz/20210121/MB-tgan-yili-eng-kp-immatlashgan-6-ta-ozi-ovat-masulotlarini-malum-ildi-15836863.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/590/89/5908907_0:331:2729:2047_1920x0_80_0_0_f6b7ca0cca7da36609fd94cdbe1ee199.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод
Марказий банк 15 та банкка жарима санкцияларини қўллади
Айрим тижорат банкларининг бўлинмаларида аҳолига тегишли бўлган банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни рад этиш ҳолатлари аниқланган.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Банк карталари орқали тўловларни асоссиз равишда рад этиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар қилди Марказий банк матбуот хизмати.
“Айрим ҳолларда жойлардаги баъзи тижорат банкларининг бўлинмаларида аҳолига тегишли бўлган банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни рад этиш, асоcсиз равишда терминаллардан фойдаланмаслик ҳамда карта эгаларига банк картасидаги пул маблағларини терминал орқали нақдлаштириб бермаслик билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса истеъмолчиларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда ҳамда ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда”, - дейилган хабарда.
Қоидабузарликларга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк, Ҳамкорбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Алоқабанк, Туронбанк, Трастбанк, Ипак йўли банки, Даврбанк ва Инфинбанк) белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди.
Марказий банк томонидан тижорат банкларига терминаллардан фойдаланишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун зарурий чоралар кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.