https://sputniknews.uz/20210216/Sardoba-suv-ombori-ayta-uriladi---OAV-16011172.html
Сардоба сув омбори қайта қурилади - ОАВ
Сардоба сув омбори қайта қурилади - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон "Сардоба" сув омоборини қайта тиклаш тарафдори, лекин Қозоғистон бунга қарши. Сунъий иншоотни қайта тиклаш мақсадида муҳандислик-қидириув ишлари... 16.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-16T13:07+0500
2021-02-16T13:07+0500
2021-02-16T13:09+0500
иқтисод
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1408/14/14081403_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_920eba9b18884439335b4110a5537dd3.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Сардоба сув омбори қайта қурилади. Бу бўйича ҳукумат қарори қабул қилинган, деб хабар қилмоқда "Дарё" нашри Қурилиш вазирлигининг Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Насрулло Бобоевга асосан. Хабарда айтилишига кўра, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омоборини қайта тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) қарори қабул қилинган. Айни дамда ушбу қарорга асосан "жуда катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этяпти".Эслатиб ўтамиз, 2010—2017 йилларда улкан маблағ эвазига қурилган Сардоба сув омбори тўғонларидан бири 2020 йил 1 май куни ёрилиши оқибатида йирик сув тошқини юз берган эди. Тошқин оқибатида Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистонда минглаб уйлар сув остида қолган эди. Айни дамда Ўзбекистонда ушбу фожеада айбдорликда айбланиб қурилиш учун жавобгар бўлган 17 киши судланмоқда. Маълумот учун, Қозоғистон ушбу сув омбори қурилиши БМТ нормаларига зид бўлганини ва Қозоғистон фикри ҳисобга олинмаганини ва бундан буён Қозоғистон Сардоба сув омоборини қайта тиклашга қарши бўлишини айтиб ўтган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1408/14/14081403_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_0232702e3ec335c8d806d467ded85e57.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, жамият
Сардоба сув омбори қайта қурилади - ОАВ
13:07 16.02.2021 (янгиланди: 13:09 16.02.2021) Ўзбекистон "Сардоба" сув омоборини қайта тиклаш тарафдори, лекин Қозоғистон бунга қарши. Сунъий иншоотни қайта тиклаш мақсадида муҳандислик-қидириув ишлари бошлаб юборилган.
ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Сардоба сув омбори қайта қурилади. Бу бўйича ҳукумат қарори қабул қилинган, деб
хабар қилмоқда "Дарё" нашри Қурилиш вазирлигининг Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Насрулло Бобоевга асосан.
Хабарда айтилишига кўра, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омоборини қайта тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) қарори қабул қилинган. Айни дамда ушбу қарорга асосан "жуда катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этяпти".
"Ҳолат қўшни давлатларга ҳам тааллуқли бўлгани боис илмий ўрганишларга нафақат маҳаллий мутахассислар, балки чет эл илмий-тадқиқот марказлари ҳам жалб қилинган. Бунда бир нечта мустақил экспертлар гуруҳи қилинган ишлар натижаларини таҳлил қилади ва ўз хулосаларини беради. Шундан келиб чиқиб, кейинги босқич ишлари давом эттирилади", — деб Бобоевнинг сўзларини келтиради "Дарё".
Эслатиб ўтамиз, 2010—2017 йилларда улкан маблағ эвазига қурилган Сардоба сув омбори тўғонларидан бири 2020 йил 1 май куни ёрилиши оқибатида йирик сув тошқини юз берган эди. Тошқин оқибатида Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистонда минглаб уйлар сув остида қолган эди. Айни дамда Ўзбекистонда ушбу фожеада айбдорликда айбланиб қурилиш учун жавобгар бўлган 17 киши судланмоқда.
Маълумот учун, Қозоғистон ушбу сув омбори қурилиши БМТ нормаларига зид бўлганини ва Қозоғистон фикри ҳисобга олинмаганини ва бундан буён Қозоғистон Сардоба сув омоборини қайта тиклашга қарши бўлишини айтиб ўтган эди.