Оддий ва ишончли: Дунёнинг ярмини забт этган юк автомобили
16:42 16.02.2021 (янгиланди: 17:01 16.02.2021)
© Sputnik / Владимир Родионов
/ Oбуна бўлиш
КамАЗ - бир неча ўн йиллар давомида турли иқлим шароитларида, уруш ва мусобақаларда синовидан ўтган, совет инженерлерининг энг яхши конструктив ишланмалари жамланган, оддий ва ишончли юк автомобили. Батафсил...
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik, Николай Протопопов. Конвейердан чиққан миллионлаб юк автомобиллари, узоқ масофага юрувчи ҳайдовчилар ва ҳарбий ҳайдовчилар томонидан тан олиниши ва халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиш – роса 45 йил олдин, 1976 йилнинг 16 февралида - Кама автомобил заводи дарвозасидан биринчи КамАЗ чиққан эди. Шундан буён Россия йўлларини ушбу юк ташувчисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу автогигантнинг дастлабки ва аҳмиятли моделлари ҳақида РИА Новости мақоласида.
Биринчи капотсиз
1960 йилларда тез ривожланиб бораётган совет автосаноатига катта юк ташиш имкониятига эга бўлган автомобилларга эҳтиёж ортиб бораётган эди. Янги автомобил заводини жойлаштириш учун Набережные Челны танланди. У ерда 1969 йилда йилига 150 минг автмобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган улкан завод қурилиши бошланди.
© gruzovikpressБортовой ЗИЛ-170, опытный образец
Автомобил йўллари сифати яхшиланиб борини билан бутун мамлакат бўйлаб тез ҳаракатланиш имкони бўлган магистраллар қурилиши бошланди. Конструкторлар юк автомобилларининг нафақат йўлтанламаслик хусусиятлари, балким уларнинг қулайлигига ҳам эътибор бера бошлашди.
Юк автомобили яратишда Европада капотсиз юк автомобили яратиш тажрибаси ҳам ҳисобга олинди. Двигателни кабини остига жойлаштириш – кабинани кенгроқ қилиш, ҳайдовчи йўлни кузатиш имкониятини яхшилаш ва автомобил узунлигидан самаралироқ фойдаланиш имконини берар эди.
Янги лойиҳага юк автомобиллари яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда бой тажрибага эга бўлган, Москванинг ЗиЛ заводи мутахассислари ҳам қўшилишди. Шу вақтга қадар ЗиЛ мутахассислари капотсиз юк автомобили (ЗиЛ-170) ҳам яратишга улгуришган эди. Унинг асосида уч ўқли юк кўтариш имкони 8 тоннадан ортиқ бўлган биринчи КамАЗ яратишга киришилди.
© Sputnik / Рамиль Ситдиков
/ Бир неча ўн йиллар давомида ЗиЛ заводи бўлажак юк автомобили прототипини Иттифоқнинг турли иқлим шароитларида синаб кўриб, унинг камчиликларини йўқотишга, энг яхши конструктив ишланмаларни қўллашга муваффақ бўлишди. Бўлажак КамАЗни ўша вақтда дунёдаги энг етакчи ишлаб чиқарувчилар "Форд", "Мерседес" ва "Интернэшнл" юк автомобиллари моделлари билан рақобатдош деб топилган эди.
Бузилса - тузатиш осон
1976 йилнинг феврал ойида Набережные Челны шаҳридаги конвейердан биринчи серияли КамАЗ-5320 автомобили чиқди. Ўз замони талабларига кўра – автомобил жуда қулай эди. Уч кишига мўлжалланган кенг кабина, шовқин ва иссиқдан яхши ҳимояланган, хавфсизлик камарлари, мослашувчан ҳайдовчи ўриндиғи, йўлни яхшироқ кузатиш учун кенг ойнали кабина билан жиҳозланган эди.
© Sputnik / С. Соловьев / Медиабанкка ўтишАвтомобили КамАЗ на территории Камского автомобильного завода
© Sputnik / С. Соловьев
/ Юк автомобили янги 8 цилиндрли 11 литрли янги дизель автомобили билан зиҳозланди. 211 от кучига эга бўлган двигател 5 босқичли, пасайтирувчи узатмага эга бўлган узатмалар қутиси ўрнатилган эди. Совуқ ҳавода автомобилни ўз олдириш осон бўлиши учун унга ўт олдиришдан олдин ўрнатиладиган иситиш мосламаси ҳам ўрнатилар эди. Шунингдек 200 литрли ёнилғи баки, ва пневматикали барабанли тормозлар ўрнатилар эди. Ёнилғи харажати 100 кмга 30 литрни ташкил қилар эди.
Дастлабки 2 йил давомида КамАЗ 8 тоннали юк автомобили, 10 тоннали қурилиш самосвали ва 20 тоннали тягач ишлаб чиқарди. Кейинчалик эса базаси узайтирилган юк автомобили, автопоезд учун тягач ва қишлоқ хўжалиги учун самосвал ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
© Sputnik / Кузнецов / Медиабанкка ўтишАвтопоезд КамАЗ-54102. Камский комплекс заводов по производству большегрузных автомобилей
© Sputnik / Кузнецов
/ КамАз автомобилларининг энг яхши томонидан бири – уларнинг осон тузатиш имконияти эди. Автомобилда бирор носозлик юз берган тақдирда – уни энг оддий шароитларда тузатиш осон эди. Автомобил устахоналари ривожланмаган СССР шароитида бу жуда муҳим эди. Ушбу мақсадда конструкторлар автомобилга техник хизмат кўрсатишни осонлаштириб, уни мойлаш керак бўлган нуқталарини камайтиришди, автомобилнинг созлаш керак бўладиган узелларини барқарорлаштиришди ва ўз-ўзидан очилиб кетмайдиган гайкалардан фойдаланишди.
Спорт ва уруш
1980 йиллар бошига келиб Набережные Челны шаҳрида Қуролли кучлар учун махсус КамАЗ-4310 - 6 тоннали йўлтанламас юк автомобилини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Унинг 6х6 ғилдирак формуласи, лебедка, юқори кўтарилган клиренси – ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиш имконини берарди.
© Sputnik / Михаил ВоскресенУзбекистан планирует организовать поставки грузовиков повышенной проходимости КамАЗ в Афганистан
© Sputnik / Михаил Воскресен
Афғонистон кампанияси ҳарбий КамАЗ учун ҳақиқий синов жанговар синов бўлди. Ушбу автомобиллар Совет қўшинларининг асосий ташувчи воситасига айланди. Афғонистон шароитида улар ўзини жуда яхши намойиш қилишди. КамАЗлар бошқа юк автомобилларига нисбатан нафақат қулай, балким ишончли ва манёврли эди.
Ўша афғон уруши йилларида завод илк бор Ғарб санкцияларига дуч келди. 1980 йилда Американинг Ingersoll Rand компанияси Давлат депаратаменти босими остида, имзоланган шартномаларга қарамасдан, заводга цилиндрларга ишлов бериш учун керакли эҳтиёт қисмларни етказиб беришни тўхтатди. Фанлар Академияси ёрдамида ушбу импортга муҳтожлик муаммоси ҳал қилинди.
© Sputnik / Максим Блинов
/ Ўтган 45 йил давомида Набережные Челны заводи конвейеридан 2 миллиондан ортиқ автомобил чиқди. Уларнинг аксарияти бугунги кунда ҳам Россия, собиқ Иттифоқ ва дунёнинг бошқа ўнлаб мамлакатлари йўлларини кезиб юрмоқда.
1988 йилда автомобил заводи ўзининг спорт жамоаси "КАМАЗ-мастер"ни ташкил қилди. Унинг мақсади юк автомобиллари пойгасида иштирок этиш ва ғалаба қозониш эди.
© Sputnik / РИА Новости
/ 1990 йилда КамАЗ спортчи-ҳайдовчилари халқаро майдондан ўзларини барчага танитишди – илк бор “Тирик қолиш” пойгаси деб ном олган Париж-Дакарда иштирок этишди. 1996 йилдан бошлаб "КАМАЗ-мастер" жамоаси 27 маротаба жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан беллашувга чиқди ва 15 маротаба ғалаба қозонди.