Коронавирус: 7 та ҳудудда янги ҳолатлар

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГоспиталь для лечения больных COVID-19
Госпиталь для лечения больных COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда яна 19 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 664 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Ўзбекистонда биринчи навбатда кимлар бепул эмланиши маълум бўлди
Яна 19 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 461 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Бухоро вилоятида, 1 нафари Наманган вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 77 969 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.
Айни пайтда 870 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 108,8 миллиондан ошди, 2,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (27,6 млн), Ҳиндистонда (10,9 млн), Бразилияда (9,8 млн).
Янгиликлар лентаси
0