https://sputniknews.uz/20210215/Shamollash-va-gripni-davolashda-anday-dorilardan-foydalanish-kerak-15999599.html
Шамоллаш ва грипни даволашда қандай дорилардан фойдаланиш керак - аптека жавоби
Шамоллаш ва грипни даволашда қандай дорилардан фойдаланиш керак - аптека жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Шамоллаш ва грипп бир-бирига ўхшаш касалликлар. Уларни даволашда антибиотиклардан жуда эҳтиёт бўлиб фойдаланиш керак. 15.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-15T10:23+0500
2021-02-15T10:23+0500
2021-02-15T10:28+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/300/15/3001506_0:124:2398:1473_1920x0_80_0_0_3d398844f32d4a248a77a98809f3a439.jpg
ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Ҳар бир инсон амоллаши ёки гриппга чалиниши одатий ҳол бўлса керак. Бундай вазиятда қандай дорилардан фойдаланиш тўғри бўлиши ҳақида "Дори-дармон" АЖ аптекалар тармоғи фойдали маълумотларни тақдим этди.Шамоллаш — айниқса, совуқ мавсумда энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Бунга асосан юқори нафас йўллари(бурун, томоқ, трахея)га таъсир кўрсатадиган вирусли инфекция сабаб бўлади. Нотўғри даволаниш ёки касалликни ўтказиб юбориш пневмония ёки бронхитга сабаб бўлиши мумкин.Грипп — бу ўта юқумли мавсумий нафас олиш йўллари касаллиги бўлиб, одатда декабр ва март ойлари орасида рўй беради, февраль ойида энг юқори даражага кўтарилди. Ушбу икки касаллик шамоллаш ва грипп баъзан бир-бири билан адаштирилади, чунки уларнинг аломатлари жуда ўхшаш. Aммо бу нотўғри.Гриппнинг биринчи аломатларидан бири - бу кўз қизариши, умумий ҳолсизланиш. Кейинги аломатлари - тана ҳарорати 38 даражадан ошиши. Aнтибиотик қачон керак?Aнтибиотиклар ҳақли равишда замонавий тиббиёт хазинаси ҳисобланади. Aммо уларни нотўғри ишлатиш қимматга тушиши мумкин. Aнтибиотиклар одатда бактериялар сабаб бўлган касалликларни даволаш учун ишлатилади. Шамоллаш ва гриппда улардан фойдаланиш керак эмас.Касаллик бошланишининг дастлабки кунларида организмда табиий иммунитет реакцияси пайдо бўлади, антибиотикни жуда эрта ишлатганда эса, ўз-ўзидан инфекцияни бошқариши мумкин бўлган ҳимоя механизмлари йўқ қилинади.Шунинг учун грипп ва шамоллаш пайтида антибиотиклардан сақланиш яхшироқдир. Улар фақат бактериал инфекция ташхисида самарали бўлади.Таҳр: Ҳар қандай, инсон учун энг оддий туюлган касалликни даволашда ҳам, биринчи навбатда, шифокорга мурожаат қилиш ва дорилардан унинг рецептига асосан фойдаланиш - даволанишнинг энг тўғри ва самарали услуби бўлади.
https://sputniknews.uz/20200410/Koronavirus-oddiy-gripp-kabi-mavsumiy-kasallikka-aylanadi--ekspert-13893117.html
https://sputniknews.uz/20200819/Sentyabrdan-aolini-gripp-va-pnevmoniyaga-arshi-emlash-boshlanadi-14800413.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/300/15/3001506_135:0:2263:1596_1920x0_80_0_0_b4cb89b198c2d8178cf2537dbcb77cf2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Шамоллаш ва грипни даволашда қандай дорилардан фойдаланиш керак - аптека жавоби
10:23 15.02.2021 (янгиланди: 10:28 15.02.2021) Шамоллаш ва грипп бир-бирига ўхшаш касалликлар. Уларни даволашда антибиотиклардан жуда эҳтиёт бўлиб фойдаланиш керак.
ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Ҳар бир инсон амоллаши ёки гриппга чалиниши одатий ҳол бўлса керак. Бундай вазиятда қандай дорилардан фойдаланиш тўғри бўлиши ҳақида "Дори-дармон" АЖ аптекалар тармоғи фойдали маълумотларни
тақдим этди.
Шамоллаш — айниқса, совуқ мавсумда энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Бунга асосан юқори нафас йўллари(бурун, томоқ, трахея)га таъсир кўрсатадиган вирусли инфекция сабаб бўлади. Нотўғри даволаниш ёки касалликни ўтказиб юбориш пневмония ёки бронхитга сабаб бўлиши мумкин.
Грипп — бу ўта юқумли мавсумий нафас олиш йўллари касаллиги бўлиб, одатда декабр ва март ойлари орасида рўй беради, февраль ойида энг юқори даражага кўтарилди.
Ушбу икки касаллик шамоллаш ва грипп баъзан бир-бири билан адаштирилади, чунки уларнинг аломатлари жуда ўхшаш. Aммо бу нотўғри.
Гриппнинг биринчи аломатларидан бири - бу кўз қизариши, умумий ҳолсизланиш. Кейинги аломатлари - тана ҳарорати 38 даражадан ошиши.
Aнтибиотиклар ҳақли равишда замонавий тиббиёт хазинаси ҳисобланади. Aммо уларни нотўғри ишлатиш қимматга тушиши мумкин. Aнтибиотиклар одатда бактериялар сабаб бўлган касалликларни даволаш учун ишлатилади. Шамоллаш ва гриппда улардан фойдаланиш керак эмас.
Касаллик бошланишининг дастлабки кунларида организмда табиий иммунитет реакцияси пайдо бўлади, антибиотикни жуда эрта ишлатганда эса, ўз-ўзидан инфекцияни бошқариши мумкин бўлган ҳимоя механизмлари йўқ қилинади.
Шунинг учун грипп ва шамоллаш пайтида антибиотиклардан сақланиш яхшироқдир. Улар фақат бактериал инфекция ташхисида самарали бўлади.
Таҳр: Ҳар қандай, инсон учун энг оддий туюлган касалликни даволашда ҳам, биринчи навбатда, шифокорга мурожаат қилиш ва дорилардан унинг рецептига асосан фойдаланиш - даволанишнинг энг тўғри ва самарали услуби бўлади.