Ўзбекистонликлар учун ички саёҳатлар 40 фоизгача арзонлаштирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара)
Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Oбуна бўлиш
Президентнинг “Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ички туризмни рағбатлантирувчи чоралар белгиланган.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари учун ички саёҳатлар 40 фоизгача арзонлаштирилади. Президентнинг “Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ички туризмни рағбатлантирувчи чоралар белгиланган, дея хабар қилмоқда уризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Унга кўра, янги жорий этилаётган авиақатновлар учун чипталар Ўзбекистон фуқароларига 25 фоиз арзон сотилади, агар ушбу чипта туроператор орқали харид қилинса, ушбу чегирма миқдорига 15 фоиз қўшилиб, умумий 40 фоизлик чегирма тақдим этилади.
Мечеть Биби-Ханым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2020
Ўзбекистон ички туризмни янада ривожлантиради
Шу билан бирга, туроператор орқали харид қилинган меҳмонхона хизматлари ҳам 10 фоизга арзонлаштирилган нархда сотилади.
Бундан ташқари, хизматларни комплекс кўрсатувчи туроператорлар корпоратив нархларда бошқа хизматларни ҳам арзонлаштириб бериши кўзда тутилади.
2020 йил 3 февралдан йўлга қўйилган Урганч—Фарғона—Урганч авиарейси энг арзон нархи — 920 минг сўм. Маҳаллий сайёҳ ушбу чиптани бевосита авиакассадан сотиб олганда чипта нархи 25 фоизга арзонлашиб, 690 минг сўмни ташкил қилади. Туроператор орқали харид қилганда эса яна 15 фоиз чегирма тақдим қилиниб, чипта нархи 587 минг сўмни ташкил қилади — 333 минг сўм чегирма тақдим қилинмоқда.
Худди шу каби туроператорларга йўлга қўйилаётган темир йўл қатновларидаги чипталарга ҳам 15 фоизлик чегирма тақдим этилади. Бунда Термиз—Самарқанд йўналишидаги 108 минг сўм турадиган чипта нархи 92 минг сўмни ташкил қилади.
Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Маҳаллий аҳолидан ҳам туристик йиғим ундирилади
Ўз навбатида, фуқаро туроператор орқали меҳмонхонани брон қилса, шартли равишда “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги бир кишилик стандарт хона нархи 270 минг сўмни ташкил қилса, бу фуқаро учун туроператорга тақдим қилинган корпоратив нархлар асосида 200 минг сўмни ташкил қилади. Юқоридаги 10 фоиз чегирма ҳисобига эса меҳмонхона нархи 180 минг сўмга айланади. Якунда ташкил қилинган механизмга кўра, 270 минг сўм турувчи меҳмонхона 90 минг сўмга арзонлашмоқда.
Масалан, ушбу хизмат Фарғона шаҳридаги “Зиёрат” меҳмонхонасида 180 минг сўмга тақдим этилади, туроператорлар корпоратив нархларда 150 минг сўмдан олишиб, 10 фоизлик чегирма ҳисобига маҳаллий сайёҳга 135 минг сўмга тақдим қилади. Бунда туристик йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизини ташкил этиб, 980 сўмни ташкил қилади.
Ўз навбатида, туристик йиғимдан тушган маблағлар тўлиғича ички саёҳатларни рағбатлантирувчи дастурларга йўналтирилади. Қонунчиликка кўра, меҳмонхона йиғимлари солиқ солинадиган базага киритилмайди.
Янгиликлар лентаси
0