Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони ошди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКаталка
Каталка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Oбуна бўлиш
Кеча яна 66 кишида коронавирус аниқланди. Шулардан 42 нафари Тошкентда. Шунингдек, бир бемор вафот этди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 79303нафарни ташкил этмоқда. Кеча яна 66 инфекция аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Агар имконият пайдо бўлса, коронавирусга қарши эмланасизми?
Янги касалланганларнинг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 1 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 4 нафари Фарғона вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 42 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 622 нафарга этди.
Мамлакатда касалликдан соғайганлар 77726 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 955 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев аҳолини COVID-19 га қарши эмлашни бошлаш бўйича топшириқ бергани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0