https://sputniknews.uz/20210211/zbekiston-Sputnik-Vni-rykhatdan-tkazishga-kirishdi-15982845.html
Ўзбекистон “Спутник V”ни рўйхатдан ўтказишга киришди
Ўзбекистон “Спутник V”ни рўйхатдан ўтказишга киришди
Sputnik Ўзбекистон
Россия тақдим этган вакцинанинг учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди. Уни мамлакатда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш... 11.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-11T17:44+0500
2021-02-11T17:44+0500
2021-02-11T18:12+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1c/15691762_0:125:2975:1807_1920x0_80_0_0_f1949016f0cfd2c19a4a97bc5e26deee.jpg
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш маъқулланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.Юсупалиевнинг сўзларига кўра, “Спутник V” вакцинасининг учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилган. Россияда рўйхатдан ўтказилган, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушган.Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:
65 ёшдан ошган кексалар;
сурункали касалликлари бор шахслар;
тиббиёт ходимлари;
мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев аҳолини COVID-19 га қарши эмлашни бошлаш бўйича топшириқ бергани хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1c/15691762_0:31:2975:1901_1920x0_80_0_0_d5b45aa0470b3328154525b2f84e4e48.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Ўзбекистон “Спутник V”ни рўйхатдан ўтказишга киришди
17:44 11.02.2021 (янгиланди: 18:12 11.02.2021) Россия тақдим этган вакцинанинг учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди. Уни мамлакатда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш маъқулланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев
маълум қилди. Юсупалиевнинг сўзларига кўра, “Спутник V” вакцинасининг учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилган. Россияда рўйхатдан ўтказилган, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушган.
“Россия Федерацияси томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди ва бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди”, - дейилган хабарда.
Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:
- 65 ёшдан ошган кексалар;
- сурункали касалликлари бор шахслар;
- тиббиёт ходимлари;
- мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
- аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев аҳолини COVID-19 га қарши эмлашни бошлаш бўйича топшириқ бергани
хабар қилинган эди.