https://sputniknews.uz/20210211/Sarez-kli-Uyudagi-azhdaoni-tinchlantirish-uchun-nimalar-ilinmoda-15983205.html
Сарез кўли: “Уйқудаги аждар” безовталанмаслиги учун нималар қилинмоқда?
Сарез кўли: “Уйқудаги аждар” безовталанмаслиги учун нималар қилинмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбари Сарез кўлида қандай ишлар амалга ошириш режалаштирилганлиги ҳақида маълумот берди. 11.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-11T18:15+0500
2021-02-11T18:15+0500
2021-02-11T23:36+0500
дунёда
тожикистон
ўзбекистон
афғонистон
туркманистон
орол денгизи
сарез
жаҳон банки
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/304/10/3041055_0:89:2326:1397_1920x0_80_0_0_df4f73f379f53156ca755c8c02f83177.jpg
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Тожикистонда август ойида Тоғли Бадахшон баланд тоғлар қўйнида жойлашган Сарез кўлида янги мониторинг ва эрта огоҳлантириш тизими ишга туширилади, деди республика Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбари Рустам Назарзода. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.У сув омбори - табиий сув тўғони орқали улкан сув массаси ўпирилиши билан хавфли бўлиши мумкинлигини эслатди.Шундай қилиб Тожикистоннинг Шаартуз вилоятида Ўзбекистон билан чегарага қадар кузатув ва эрта огоҳлантириш тизими тўлиқ алмаштирилади."Ҳозирда Сарез кўлида тўғон ёрилиши хавфи йўқ, ФВҚ "Усой уюми"дан сувнинг чиқишини назорат қилади, у табиий тўғон бўлиб хизмат қилади", - деди Назарзода.Унинг сўзларига кўра, лойиҳа 5 йилга мўлжалланган бўлиб, Тожикистон ва Ўзбекистон манфаатларига даҳлдор, чунки бу табиий тўғон бузилган тақдирда, 15 метрлик тўлқин Орол денгизига етиб бориши ва 5 миллион киши жабр кўриши мумкин.Шунингдек, Туркманистон ва Афғонистон табиий офат зонасига кириши мумкин.Сарез кўли Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида денгиз сатҳидан 3255 метр баландликда жойлашган. Унинг узунлиги 70 километрни ташкил этади, максимал ўлчанган чуқурлик тахминан 500 метрни, сув ҳажми 17 куб километрдан ошади.Ушбу кўл - тўсиқ қўйилган бўлиб, 1911 йилда юз берган вайронакор зилзила оқибатида пайдо бўлган.2000 йилда Жаҳон банки раҳбарлигида халқаро лойиҳа ишга туширилди - Сарезда 2004 йилда янгиланган замонавий огоҳлантириш ва мониторинг тизимлари пайдо бўлди.ОТБ 2018 йил сентябр ойида Тожикистонга табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига тайёргарлик кўриш ва уларга қарши курашишда ёрдам бериш ва табиий офатларнинг одамларга таъсирини камайтиришга ёрдам берадиган табиий офатлар хавфини бошқариш лойиҳасини маъқуллади.2020 йилда Осиё банки ускуналарни модернизация қилиш учун 10 миллион доллар ажратди.
https://sputniknews.uz/20201117/Ekologlar-Tozhikistonning-Sarez-kli-trtta-davlatga-khavf-solmoda-15421789.html
https://sputniknews.uz/20180718/Grozin-Hitoyga-Sarez-sotilishi-Uzbekistonga-tasir-qilmaydi-8911885.html
тожикистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/304/10/3041055_173:0:2153:1485_1920x0_80_0_0_e1a62b2066e4fceb1924112faa2fa365.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, тожикистон, ўзбекистон, афғонистон, туркманистон, орол денгизи, сарез, жаҳон банки, марказий осиё
дунёда, тожикистон, ўзбекистон, афғонистон, туркманистон, орол денгизи, сарез, жаҳон банки, марказий осиё
Сарез кўли: “Уйқудаги аждар” безовталанмаслиги учун нималар қилинмоқда?
18:15 11.02.2021 (янгиланди: 23:36 11.02.2021) Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбари Сарез кўлида қандай ишлар амалга ошириш режалаштирилганлиги ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Тожикистонда август ойида Тоғли Бадахшон баланд тоғлар қўйнида жойлашган Сарез кўлида янги мониторинг ва эрта огоҳлантириш тизими ишга туширилади, деди республика Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбари Рустам Назарзода.
Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
У сув омбори - табиий сув тўғони орқали улкан сув массаси ўпирилиши билан хавфли бўлиши мумкинлигини эслатди.
"Тизим 2021 йил август ойида ишга туширилади. Осиё тараққиёт банки лойиҳа учун 750 минг доллар миқдорида грант ажратди", - деди у.
Шундай қилиб Тожикистоннинг Шаартуз вилоятида Ўзбекистон билан чегарага қадар кузатув ва эрта огоҳлантириш тизими тўлиқ алмаштирилади.
"Ҳозирда Сарез кўлида тўғон ёрилиши хавфи йўқ, ФВҚ "Усой уюми"дан сувнинг чиқишини назорат қилади, у табиий тўғон бўлиб хизмат қилади", - деди Назарзода.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа 5 йилга мўлжалланган бўлиб, Тожикистон ва Ўзбекистон манфаатларига даҳлдор, чунки бу табиий тўғон бузилган тақдирда, 15 метрлик тўлқин Орол денгизига етиб бориши ва 5 миллион киши жабр кўриши мумкин.
Шунингдек, Туркманистон ва Афғонистон табиий офат зонасига кириши мумкин.
Сарез кўли Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида денгиз сатҳидан 3255 метр баландликда жойлашган. Унинг узунлиги 70 километрни ташкил этади, максимал ўлчанган чуқурлик тахминан 500 метрни, сув ҳажми 17 куб километрдан ошади.
Ушбу кўл - тўсиқ қўйилган бўлиб, 1911 йилда юз берган вайронакор зилзила оқибатида пайдо бўлган.
2000 йилда Жаҳон банки раҳбарлигида халқаро лойиҳа ишга туширилди - Сарезда 2004 йилда янгиланган замонавий огоҳлантириш ва мониторинг тизимлари пайдо бўлди.
ОТБ 2018 йил сентябр ойида Тожикистонга табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига тайёргарлик кўриш ва уларга қарши курашишда ёрдам бериш ва табиий офатларнинг одамларга таъсирини камайтиришга ёрдам берадиган табиий офатлар хавфини бошқариш лойиҳасини маъқуллади.
2020 йилда Осиё банки ускуналарни модернизация қилиш учун 10 миллион доллар ажратди.