Тожик тадбиркорларига кредит ставкасини пасайтириш: эксперт Ўзбекистон учун фойдаси ҳақида

© Nguyen Huy KhamДоллары
Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Oбуна бўлиш
МДҲ давлатлари институти, иқтисодиёт бўлими бошлиғи Аза Мигранян тожикистонлик тижоратчилари учун Ўзбекистон кредитлари ставкасининг пасайиши юзасидан изоҳ берди.
“Амонатбанк” (Тожикистон) ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзбекистон) Ўзбекистон товарларини импорт қилиши учун тожикистонлик тижоратчиларга кредит фоиз ставкасини сезиларли даражада пасайтиришга келишиб олдилар.
Газохранилище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Тожикистон Ўзбекистондан газ харид қилиш ҳажмини кўпайтиради
Экспертнинг фикрига кўра, ҳозирги вақтда бу қарор иқтисодиётга қандай таъсир қилишини баҳолаб бўлмайди, чунки бу ўзаро савдо айланмаси улуши ва унинг ўсишига боғлиқ бўлади. Бу ҳолда кредит асосан Тожикистонда Ўзбекистон тижорат манфаатларини илгари суришга ёрдам беради, бу савдо чекловлари ва пандемиядан сўнг шароитларида муҳим.
"Бу жуда фойдали, чунки у икки томонлама таъсирга эга. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, Хитой ўзаро савдо операцияларини кўпинча турли мамлакатларга экспортни параллел кредитлаш билан бирга олиб борадиган бундай муносабатлар схемасида етакчи ҳисобланади, бу экспортни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, кредитнинг қўшимча фоизларини олишга имкон беради", - деди Мигранян Sputnik билан суҳбатда.
Эксперт тожикистонлик ишбилармонлар учун Ўзбекистон кредит ставкалари унча катта эмаслигига эътибор қаратди, шунинг учун молия сектори учун қўшимча даромад ҳақида гапириш мумкин эмас.
"Аммо шунга қарамай, агар биз Ўзбекистон маҳсулотларини Тожикистон ҳудудида сотиш имкониятлари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу аниқ фойда ва рақобатдош устунликдир", - деди у.
Мигранян қўшимча қилишича, Тожикистон Ўзбекистон кўмаги билан бир қатор долзарб масалаларни, хусусан, бир қатор маҳсулот турларига бўлган ички талабни қондириш ва ижтимоий таъминот муаммоларини ҳал қилишга умид қилмоқда.
"Тожикистон иқтисодиёти сезиларли даражада импортга боғлиқлигини ҳисобга олсак, пандемиядан кейин тикланиш даврида Тожикистон иқтисодиётининг барқарорлигини сақлаб қолиш ҳақида гаплашиш мумкин. Тожикистонни кредит билан қўллаб-қувватлаш нархларнинг ўсишини тўхтатувчи омил бўлиши мумкин. Бу аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини сақлаш нуқтаи назаридан ниҳоятда муҳим", - деб хулоса қилди эксперт.
Янгиликлар лентаси
0