https://sputniknews.uz/20210211/KhVZh-Rossiya-bankiga-asosiy-stavkani-pasaytirishni-maslaat-berdi-15981346.html
ХВЖ Россия банкига асосий ставкани пасайтиришни маслаҳат берди
ХВЖ Россия банкига асосий ставкани пасайтиришни маслаҳат берди
Sputnik Ўзбекистон
ЯИМ камайиши ва инфляция ошишига қарамасдан Россия Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз сақлаб қолмоқда. 11.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-11T14:29+0500
2021-02-11T14:29+0500
2021-02-11T14:30+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/133/30/1333030_0:0:1501:844_1920x0_80_0_0_1f19bc7c66a2fc2db049872f729901ea.jpg
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Россия банки асосий ставкани, янги рекорд - 4%гача пасайтириш керак, деб ҳисоблайди Халқаро валюта жамғармаси. ХВЖ хулосасига кўра, ушбу чора иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Ўтган йилнинг март ойида Россия Марказий банки Асосий ставкани 6 % миқдорида сақлаб қолган эди. Кейинчалик эпидемиологик вазият ўзгариши, чегаралар ёпилиши ва нефт нархи пасайиши оқибатида ЯИМ камайиши эҳтимоли пайдо бўлди. Ушбу салбий омиллар таъсирини камайтириш мақсадида Россия банки асосий ставкани энг паст - 4,25 % даражасигача камайтирган эди.Лекин январда маълум бўлишича, ўтган йили ЯИМ камайиши кутилганидан кўпроқ бўлган. Ундан ташқари январ ойида инфляция миқдори ҳам ўртача йиллик кутилаётган 3,5-4 фоиздан анча юқори бўлган. Лекин шунга қарамай Россия банки асосий ставкани ўзгаришсиз сақлаб қолмоқдади.Феврал ойида ҳам асосий ставкани ушбу миқдорда сақлаб қолиш эҳтимоли жуда катта. Россиялик экспертлар хулосасига кўра, асосий ставкани камайтириш инфляциянинг янада ошиб кетиши, реал даромадлар камайиши ва хорижий инвестицияларнинг чиқиб кетишига олиб келиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/133/30/1333030_154:0:1279:844_1920x0_80_0_0_a97886c472a5b2897af71e556d2ef087.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
ХВЖ Россия банкига асосий ставкани пасайтиришни маслаҳат берди
14:29 11.02.2021 (янгиланди: 14:30 11.02.2021) ЯИМ камайиши ва инфляция ошишига қарамасдан Россия Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз сақлаб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Россия банки асосий ставкани, янги рекорд - 4%гача пасайтириш керак, деб ҳисоблайди Халқаро валюта жамғармаси. ХВЖ хулосасига кўра, ушбу чора иқтисодий ўсишга хизмат қилади.
ХВЖ эса Россия банкига ушбу асосий ставкани 0,5 пунктга камайтиришни маслаҳат бермоқда. Улар айтишига кўра, бу рублни бироз қадрсизлантирсада, лекин иқтисодий ўсишга олиб келади.
Ўтган йилнинг март ойида Россия Марказий банки Асосий ставкани 6 % миқдорида сақлаб қолган эди. Кейинчалик эпидемиологик вазият ўзгариши, чегаралар ёпилиши ва нефт нархи пасайиши оқибатида ЯИМ камайиши эҳтимоли пайдо бўлди. Ушбу салбий омиллар таъсирини камайтириш мақсадида Россия банки асосий ставкани энг паст - 4,25 % даражасигача камайтирган эди.
Лекин январда маълум бўлишича, ўтган йили ЯИМ камайиши кутилганидан кўпроқ бўлган. Ундан ташқари январ ойида инфляция миқдори ҳам ўртача йиллик кутилаётган 3,5-4 фоиздан анча юқори бўлган. Лекин шунга қарамай Россия банки асосий ставкани ўзгаришсиз сақлаб қолмоқдади.
Феврал ойида ҳам асосий ставкани ушбу миқдорда сақлаб қолиш эҳтимоли жуда катта. Россиялик экспертлар хулосасига кўра, асосий ставкани камайтириш инфляциянинг янада ошиб кетиши, реал даромадлар камайиши ва хорижий инвестицияларнинг чиқиб кетишига олиб келиши мумкин.