https://sputniknews.uz/20210211/EOII-umumiy-gaz-bozori-anday-muammolarga-duch-kelmoda-15983249.html
ЕОИИ умумий газ бозори қандай муаммоларга дуч келмоқда?
ЕОИИ умумий газ бозори қандай муаммоларга дуч келмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ умумий газ бозори ҳақидаги шартнома ушбу йил давомида тайёр бўлиши ва 2022 йилда имзоланиши режалаштирилган. 11.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-11T18:17+0500
2021-02-11T18:17+0500
2021-02-11T18:24+0500
аналитика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/87/50/875075_0:0:3076:1739_1920x0_80_0_0_bb6c57bed90c113c299d6f2f64f8b172.jpg
Ўтган ҳафтада Беларус бош вазири Роман Головченко ЕОИИда умумий газ бозори лойиҳаси амалга оширилишини эълон қилган эди, лекин ЕОИИ ҳудудида газ транспорти учун тарифлар масаласи ҳозирча очиқлигича қолмоқда. Бу борада ҳозирча келишувга эришилгани йўқ.Лойиҳани тезлаштириш Яқин орада Россия ЕОИИ умумий газ бозори ҳақида халқаро шартнома тайёрлайди ва иттифоқ аъзолари унинг устида ишлашга киришади, бу ҳақида “Беларусь-1” телеканали эфирида Роман Головченко маълум қилди.“ЕОИИ давлат раҳбарлари томонидан 2025 йилга қадар интеграцияни чуқурлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ҳозир Россия Федерацияси Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) томонидан берилган топшириққа биноан, умумий газ бозори ҳақида халқаро шартнома тайёрламоқда. Менимча биз яқинда умумий газ бозори шартномаси лойиҳаси устида ишлашга ўтамиз”, - деди Беларус бош вазири.ЕИК Коллегияси раиси Михаил Мясникович айтишига қарганда, Шартнома ушбу йил давомида тайёр бўлиши ва 2022 йилда имзоланиши режалаштирилган.Эслатб ўтамиз, 2016 йилда ЕИК Кенгаши ЕОИИ давлатлари умумий газ бозорини шакллантириш концепциясини тасдиқлаган эди. Унга кўра Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия 2025 йилга келиб умумий газ бозорини шакллантириши керак.Газнинг умумий бозори – ЕОИИ ҳудудида ушбу хом ашё савдоси қоидаларини умумлаштириш, нарх сиёсатида ягона ёндашувлардан фойдаланиш, аъзо давлатлар қонунчилигини умумлаштириш ва газ транспорт тизимларидан фойдаланишнинг ягона қоидаларини белгилашни назарда тутади.Манфаатлар можаросиЭкспертлар хулосасига кўра, Беларусь ва Арманистон Россия ички бозори нархларида газ олишдан манфаатдор. Россия ўз навбатида ЕОИИ давлатларининг янада чуқурроқ интеграцияси тарафдори.Ўтган йили бўлиб ўтган ЕИК Олий кенгашида Россия президенти Владимир Путин “ягона тариф фақат ягона бюджет ва ягона солиқ тизимига эга бўлган ягона бозорда ўрнатилиши мумкин”, - деган эди.Экспертлар хулосасига кўра, Беларус ва Арманистон бу даражада интеграция қилишга тайёра эмас. Россия эса, ўз навбатида, маълум сиёсий кафолатларсиз, иқтисодий хатарларни ўз бўйнига олишга тайёр эмас.“ЕОИИ давлатларинин умумий газ бозори 2025 йилда ишга тушиши режалаштирилган. У бир неча принциплар асосида ишлайди, - дейли Технологияларни ривожлантириш институти экспертлар аъзоси Дмитрий Коптев. Булар – ЕОИИ аъзолари учун олиб кириш ва олиб чиқиш божларини бекор қилиш, газ траснпорт тизимларидан фойдаланишда – барчага баробар имконият яратиш, газ савдосилда ягона тартиб ўрнатиш, нарх шаакллантириш, тариф сиёсатида ягон ёндашув ва аъзо давлатлар қонунларини мувофиқлаштириш асосида .Қисқа қилиб айтганда, газ савдоси Иттифоқ аъзоларига ички ва ташқи бозорда, транспорт харажатлари билан бир хил даромад келтириши керак, - дейди эксперт.Коптев айтишга кўра, ушб лойиҳа Россия учун биринчи навбатда сиёсийдир, чунки усиз ЕОИИнинг реал интеграциясини таъминлаш жуда қийин. Қирғизистон ва Қозоғистон учун бу – икки томонлама масала холос, чунки Қирғизистон Қозоғистон газининг импортчиси.Арманистон ва Беларус учун умумий газ бозори ташкил қилиш дегани – Россиядан сотиб олинаётган газининг нархи бироз пасайишига умид пайдо бўлади дегани. Улар учун энг яхши нарх – бу Россия ички бозори нархлари бўлган бўларди, лекин бу ҳеч қачон амалга ошмайди, - дейди эксперт.Келишилмаган сўнгги масала бу – газ транспортировкаси учун тарифларни белгилаб олишдир. Арманистон ва Беларус учун газнинг нархи, охир оқибат транспортировка нархига боғлиқ бўлади. Уларни тушуниш мумкин, улар ўз харажатларини камайтиришни истайди. Россияга эса, уларнинг ЕОИИни ягона макроиқтисодий ҳудуд сифатида сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиши кафолиати керак, - дейди Коптев.Масалан ҳозир, Россия газ қувурлари орқали газ экспорт қилиш ҳуқуқи фақат “Газпром”га тегишли. Лекин Россияда ичида НОВАТЭК ва “Роснефть” ҳам катта ҳажмда газ ишлаб чиқаришади, лекин улар ўз газини Беларусга етказиб бера олишмайди”, - дейди эксперт. Беларус раҳбарияти эса “умумий бозор” деганда Россия газини Смоленск вилояти нархларида сотиб олиш деб тушунади, лекин бунинг иложи йўқ, чунки Россия ички истеъмолчилар учун газ нархи давлат томонидан субсидия қилинади.Ундан ташқари Беларусь Россия қувурлари орқали Қозоғистон газини ҳам ўз ҳудудига ўтказиб юборишга рухсат бериши керак деб ҳисоблайди. Арманистоннинг ҳам позицияси шунга ўхшаш, - дейди Юшков.Келажак тумандаЮшков айтишига кўра, ЕОИИда умумий газ бозорини ташкил қилиш, газ савдосида жиддий ўзгаришларга олиб келмайди. Расман давлатлар орасида чегаралар очиқ бўлса-да, лекин реал бозор жиддий ўзгармайди.Қозоғистон ҳам Беларус ёки Арманистонга газ етказиб бера олмайди, чунки - масофа узоқ. Унга Хитойга экспорт қилиш кўпроқ фойда келтиради, - дейди эксперт.“Ростини айтганда, умумий бозор ишлаб кетишига менда ишонч йўқ. Музокаралар жуда қийин кечмоқда, шартномалар имзолаш муддати доим ортга сурилмоқда. Томонлар келишувга эришса, умумий бозордаги нархлар тўғридан тўғри шартномалар орқали ёки биржаларда белгиланади. Биржани ҳали ташкил қилиш керак”, - дейди эксперт Дмитрий Коптев.Нарх белгилаш механизма бугунгача аниқ белгилангани йўқ, ушбу масала ЕОИИ ҳужжатларида ҳам мавҳум ёритиб ўтилган. У ерда айтилишига кўра - нарх белгилаш истеъмолчилар, етказиб берувчилар ва аъзо давлатларнинг табиий монополия субъектлари манфаатлари, уланинг самарали фаолият юритиши балансидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, дейилган. Буни ҳар бир томон ўз фойдасига буриб олиши мумкин, - дейди Коптев. Нима бўлганда ҳам, биз ҳозирча умумий газ бозори ҳақида гапирмоқдамиз, ягона газ бозори эмас. Бу иккала тушунчанинг орасида катта фарқ бор. ЕОИИнинг 5та бозори бирлашиб битта бозор бўлганида ва унинг устида миллий бошқарув органларидан устун бўлган бошқарувчи турганида – уни Ягона бозор дейиш мумкин эди.Умумий бозор – бу бошқа нарса ва унинг ўз қоидалари бор. Умумий бозор деганда чегараолди савдоси, давлатлараро савдони тушунилади.Хулоса қилиб айтганда, ЕОИИ давлатларида қонунлар бир хил эмас, улар мувофиқлаштирилмоқда, холос. Шу сабабли турли масалалар, жумладан транспорт қилиш нархлари бўйича жуда кўп фарқлар сақланиб қолмоқда, дейди эксперт.
https://sputniknews.uz/20210128/EOIIda-achon-yagona-valyuta-paydo-bladi-15886276.html
https://sputniknews.uz/20210208/EOII-arb-sanktsiyalariga-birgalikda-zhavob-beradi--15958005.html
https://sputniknews.uz/20210204/Uydagidek-tarifi-EOII-ududida-2025-yilga-kelib-rouming-y-bladi--ekspert-15930880.html
https://sputniknews.uz/20210120/2025-yilda-EOII-integratsiyasining-birinchi-bosichi-yakunlanadi--Putin-15829479.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/87/50/875075_0:0:3076:1933_1920x0_80_0_0_203a2635a75bbbbff4dfc9d5d32d9b91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аналитика
ЕОИИ умумий газ бозори қандай муаммоларга дуч келмоқда?
18:17 11.02.2021 (янгиланди: 18:24 11.02.2021) ЕОИИ умумий газ бозори ҳақидаги шартнома ушбу йил давомида тайёр бўлиши ва 2022 йилда имзоланиши режалаштирилган.
Ўтган ҳафтада Беларус бош вазири Роман Головченко ЕОИИда умумий газ бозори лойиҳаси амалга оширилишини эълон қилган эди, лекин ЕОИИ ҳудудида газ транспорти учун тарифлар масаласи ҳозирча очиқлигича қолмоқда. Бу борада ҳозирча келишувга эришилгани йўқ.
Яқин орада Россия ЕОИИ умумий газ бозори ҳақида халқаро шартнома тайёрлайди ва иттифоқ аъзолари унинг устида ишлашга киришади, бу ҳақида “Беларусь-1” телеканали эфирида Роман Головченко маълум қилди.
“ЕОИИ давлат раҳбарлари томонидан 2025 йилга қадар интеграцияни чуқурлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ҳозир Россия Федерацияси Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) томонидан берилган топшириққа биноан, умумий газ бозори ҳақида халқаро шартнома тайёрламоқда. Менимча биз яқинда умумий газ бозори шартномаси лойиҳаси устида ишлашга ўтамиз”, - деди Беларус бош вазири.
ЕИК Коллегияси раиси Михаил Мясникович айтишига қарганда, Шартнома ушбу йил давомида тайёр бўлиши ва 2022 йилда имзоланиши режалаштирилган.
Эслатб ўтамиз, 2016 йилда ЕИК Кенгаши ЕОИИ давлатлари умумий газ бозорини шакллантириш концепциясини тасдиқлаган эди. Унга кўра Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия 2025 йилга келиб умумий газ бозорини шакллантириши керак.
Газнинг умумий бозори – ЕОИИ ҳудудида ушбу хом ашё савдоси қоидаларини умумлаштириш, нарх сиёсатида ягона ёндашувлардан фойдаланиш, аъзо давлатлар қонунчилигини умумлаштириш ва газ транспорт тизимларидан фойдаланишнинг ягона қоидаларини белгилашни назарда тутади.
Экспертлар хулосасига кўра, Беларусь ва Арманистон Россия ички бозори нархларида газ олишдан манфаатдор. Россия ўз навбатида ЕОИИ давлатларининг янада чуқурроқ интеграцияси тарафдори.
Ўтган йили бўлиб ўтган ЕИК Олий кенгашида Россия президенти Владимир Путин “ягона тариф фақат ягона бюджет ва ягона солиқ тизимига эга бўлган ягона бозорда ўрнатилиши мумкин”, - деган эди.
Экспертлар хулосасига кўра, Беларус ва Арманистон бу даражада интеграция қилишга тайёра эмас. Россия эса, ўз навбатида, маълум сиёсий кафолатларсиз, иқтисодий хатарларни ўз бўйнига олишга тайёр эмас.
“ЕОИИ давлатларинин умумий газ бозори 2025 йилда ишга тушиши режалаштирилган. У бир неча принциплар асосида ишлайди, - дейли Технологияларни ривожлантириш институти экспертлар аъзоси Дмитрий Коптев. Булар – ЕОИИ аъзолари учун олиб кириш ва олиб чиқиш божларини бекор қилиш, газ траснпорт тизимларидан фойдаланишда – барчага баробар имконият яратиш, газ савдосилда ягона тартиб ўрнатиш, нарх шаакллантириш, тариф сиёсатида ягон ёндашув ва аъзо давлатлар қонунларини мувофиқлаштириш асосида .
Қисқа қилиб айтганда, газ савдоси Иттифоқ аъзоларига ички ва ташқи бозорда, транспорт харажатлари билан бир хил даромад келтириши керак, - дейди эксперт.
Коптев айтишга кўра, ушб лойиҳа Россия учун биринчи навбатда сиёсийдир, чунки усиз ЕОИИнинг реал интеграциясини таъминлаш жуда қийин. Қирғизистон ва Қозоғистон учун бу – икки томонлама масала холос, чунки Қирғизистон Қозоғистон газининг импортчиси.
Арманистон ва Беларус учун умумий газ бозори ташкил қилиш дегани – Россиядан сотиб олинаётган газининг нархи бироз пасайишига умид пайдо бўлади дегани. Улар учун энг яхши нарх – бу Россия ички бозори нархлари бўлган бўларди, лекин бу ҳеч қачон амалга ошмайди, - дейди эксперт.
Келишилмаган сўнгги масала бу – газ транспортировкаси учун тарифларни белгилаб олишдир. Арманистон ва Беларус учун газнинг нархи, охир оқибат транспортировка нархига боғлиқ бўлади. Уларни тушуниш мумкин, улар ўз харажатларини камайтиришни истайди. Россияга эса, уларнинг ЕОИИни ягона макроиқтисодий ҳудуд сифатида сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиши кафолиати керак, - дейди Коптев.
“Умумий бозор деганда – ЕОИИ давлатлари орасида газ савдосида ҳеч қандай чеклов бўлмаслиги тушунилади, - дейди Россия Миллий Энергетика хавфсизлик фонди таҳлилчиси Игорь Юшков.
Масалан ҳозир, Россия газ қувурлари орқали газ экспорт қилиш ҳуқуқи фақат “Газпром”га тегишли. Лекин Россияда ичида НОВАТЭК ва “Роснефть” ҳам катта ҳажмда газ ишлаб чиқаришади, лекин улар ўз газини Беларусга етказиб бера олишмайди”, - дейди эксперт.
Беларус раҳбарияти эса “умумий бозор” деганда Россия газини Смоленск вилояти нархларида сотиб олиш деб тушунади, лекин бунинг иложи йўқ, чунки Россия ички истеъмолчилар учун газ нархи давлат томонидан субсидия қилинади.
Ундан ташқари Беларусь Россия қувурлари орқали Қозоғистон газини ҳам ўз ҳудудига ўтказиб юборишга рухсат бериши керак деб ҳисоблайди. Арманистоннинг ҳам позицияси шунга ўхшаш, - дейди Юшков.
Юшков айтишига кўра, ЕОИИда умумий газ бозорини ташкил қилиш, газ савдосида жиддий ўзгаришларга олиб келмайди. Расман давлатлар орасида чегаралар очиқ бўлса-да, лекин реал бозор жиддий ўзгармайди.
“Арманистон ва Беларусь учун газ нархи деярли ўзгармайди, чунки газни қазиб олиш ҳудудидан (Ямал-Ненецк АО.) ушбу республикаларгача масофа анча олис ва етказиб бериш нархи қиммат. Янги газ етказиб берувчилар янги бозорларга кела олмайди, чунки уларнинг маҳсулоти нархи бугун “Газпром” сотаётган 1минг м.кубга 130 доллардан юқори бўлади. Сабаб: улар “Газпром” қувурларидан фойдалангани учун салмоқли маблағ тўлашга мажбур бўлишади”, - дейди Юшков.
Қозоғистон ҳам Беларус ёки Арманистонга газ етказиб бера олмайди, чунки - масофа узоқ. Унга Хитойга экспорт қилиш кўпроқ фойда келтиради, - дейди эксперт.
“Ростини айтганда, умумий бозор ишлаб кетишига менда ишонч йўқ. Музокаралар жуда қийин кечмоқда, шартномалар имзолаш муддати доим ортга сурилмоқда. Томонлар келишувга эришса, умумий бозордаги нархлар тўғридан тўғри шартномалар орқали ёки биржаларда белгиланади. Биржани ҳали ташкил қилиш керак”, - дейди эксперт Дмитрий Коптев.
Нарх белгилаш механизма бугунгача аниқ белгилангани йўқ, ушбу масала ЕОИИ ҳужжатларида ҳам мавҳум ёритиб ўтилган. У ерда айтилишига кўра - нарх белгилаш истеъмолчилар, етказиб берувчилар ва аъзо давлатларнинг табиий монополия субъектлари манфаатлари, уланинг самарали фаолият юритиши балансидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, дейилган. Буни ҳар бир томон ўз фойдасига буриб олиши мумкин, - дейди Коптев.
Нима бўлганда ҳам, биз ҳозирча умумий газ бозори ҳақида гапирмоқдамиз, ягона газ бозори эмас. Бу иккала тушунчанинг орасида катта фарқ бор. ЕОИИнинг 5та бозори бирлашиб битта бозор бўлганида ва унинг устида миллий бошқарув органларидан устун бўлган бошқарувчи турганида – уни Ягона бозор дейиш мумкин эди.
Умумий бозор – бу бошқа нарса ва унинг ўз қоидалари бор. Умумий бозор деганда чегараолди савдоси, давлатлараро савдони тушунилади.
Хулоса қилиб айтганда, ЕОИИ давлатларида қонунлар бир хил эмас, улар мувофиқлаштирилмоқда, холос. Шу сабабли турли масалалар, жумладан транспорт қилиш нархлари бўйича жуда кўп фарқлар сақланиб қолмоқда, дейди эксперт.