БССТ Уханьда нимани аниқлади?

© REUTERS / Aly SongПолицейский на платной скоростной автомагистрали на выезд из Уханя, Китай
Полицейский на платной скоростной автомагистрали на выезд из Уханя, Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Oбуна бўлиш
Сафар якунлари бўйича уюштирилган матбуот-анжуманида олимлар, вирус 2019 йилнинг декабрида Ухань бўйлаб, нафақат Хуанань бозори ичида, балки унинг ташқарисида ҳам тарқалгани ҳақида ҳикоя қилдилар.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik, Софья Мельничук. ХХР раҳбарияти БССТ томонидан ўтказилган суриштирувнинг биринчи натижаларидан мамнун бўлиши мумкин. Коронавирус инфекцияси Уханьдаги вирусология институти лабораториясидан сизиб кетгани рад этилди. Шу билан бирга ковид Хитойга масалан, музлатилган маҳсулот ёрлиғида бошқа мамлакатдан кириб келгани билан боғлиқ тахминлар ҳамон ҳисобда турибди. Аммо Пекин мамнуниятини ҳамма ҳам ҳазм қилаётган эмас. БССТ экспертлари Уханьда нимани аниқлай олишгани ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

БССТ сафари

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари Уханьга шаҳар жаҳондаги янги пандемия эпицентрига айланганидан сўнг бир йил ўтиб ташриф буюрди. Экспертлар жамоаси икки ҳафтани карантинда ўтказди. Мутахассислар коронавируснинг янги тури қаердан пайдо бўлгани, инсон организмига қандай тушиб қолгани ва ҳозирги пандемияда орттирилган тажриба келажакда бу сингари фожиаларнинг олдини олишга ёрдам бериши мумкинми деган саволларга жавоб топишлари керак эди.
Продавец стритфуда на улице Уханя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
БССТ эксперти коронавирус Ухань бозорида пайдо бўлганига шубҳа билдирди
Аммо ўн икки кун давомида касалхоналарни айланиш, беморларнинг тиббий карталарини ўрганиш, шифокорлар билан суҳбат, Ухань бозорини кўздан кечириш, Вирусология институтига ташриф - мутахассисларни бу жумбоқ ечимига яқинлаштира олмади. Бундан ташқари, натижалар миссиянинг бирон бир ишга қодирлигини гумон остида қолдирди - экспертлар бирорта саволга жавоб бера олмадилар.
Сафар якунлари бўйича уюштирилган матбуот-анжуманида олимлар, вирус 2019 йилнинг декабрида Ухань бўйлаб, нафақат Хуанань бозори ичида, балки унинг ташқарисида ҳам тарқалгани ҳақида ҳикоя қилдилар. Шундай экан, SARS-CoV-2 вирусининг келиб чиқиши айнан бозордаги раста бўлган, дея таъкидлаш мумкинмас.
Путешественники в очереди возле железнодорожной станции Ханькоу, Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2021
Хитой БССТ экспертларини Уханьда иш бошлашдан аввал карантиндан ўтишга мажбур этди
БССТ миссияси вирунинг қўлбола келиб чиқиши ҳақидаги теорияни "ўта эҳтимоли кам", дея тан олди. Лабораториялардаги хавфсизлик чоралари стандартларга жавоб беради, бу борада кейинги суриштирувлар талаб этилмайди, деб баёнот қилди даниялик миссия раҳбари эксперт Питер Бен Эмбарек. У ушбу хулосалар турли идоралар, шу жумладан, вирусология институтидаги "тадқиқотчилар ва бошқарувчилар билан узоқ вақт давом этган, ҳаққоний ва очиқ мунозаралар" асосида қилинганини таъкидлаб ўтди. У ерда олимларга марказнинг жорий йил ва ўтмишдаги лойиҳа ишлари бўйича, жумладан, кўпшапалаклар ва коронавируслар бўйича ҳам барча маълумотлар тақдим этилди.
Ғарбдаги айрим олимлар бундай хулосаларга ишонқирамай муносабатда бўлишди. Улар фикрича, вируснинг лабораторияда келиб чиққан ҳақидаги версиядан воз кечишга ҳали эрта.
БССТ жамоасидаги хитой томони вакили Лян Ваннянь журналистларни институтда SARS-CoV-2 билан боғлиқ эмас, балки вируснинг узоқ "қариндоши" билан боғлиқ тажрибалар ўтказилганини айтиб, ишонтирган. Унинг айтишича, вирус, эҳтимол, табиатда панголинлар, мушуклар ва қоракузанлар орасида тарқалган бўлиши мумкин.
Посетители танцуют в ночном клубе в Ухане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2020
COVID-19 пайдо бўлганидан сўнг бир йил ўтиб Ухань қандай яшамоқда
Эмбарек шунингдек, инфекция инсонга худди шундай ташувчилардан биридан юққан бўлиши мумкинлигига ишора қилган.
Миссия раҳбари кейинги суриштирув, ўрганишларни музлатилган маҳсулотлар сақланадиган жойларда ўтказиш кераклигини айтмоқда.
Пекинда ҳам коронавирус ХХРга импорт маҳсулотлар орқали кириб келгани ҳақидаги версияни фаол илгари суришмоқда. Охирги авж олиш ҳолатлари чет элдан товар қабул қиладиган портларда юз берган. Шу билан бирга, хитой ҳукумати аҳолини музлатилган пачкадан коронавирусни юқтириб олиш эҳтимоли камлигини айтиб ишонтирганлар.
Хитойнинг касалликлар назорати ва профилактикаси маркази раҳбари Цзэн Гуан янги коронавирус АҚШда Уханьдан кўра эртароқ пайдо бўлганини айтмоқда. Шу боис, америка томони ҳам вируснинг келиб чиқиш эҳтимоли ҳақидаги суриштирувга ўз диққатини жамлаши лозим, дейди у.
Цзен Гуан АҚШ лабораториялари дунёнинг кўпгина мамлакатларида жойлашганини эслатиб ўтиб, Вашингтон, уларнинг фаолиятини коронавирус билан боғлиқ ҳолатдан қатъий назар шаффофлаштириши лозимлигини қайд этди.
Эндиликда айрим америка ОАВлари ҳозирги вазият, яъни Уханьга БССТ экспертлари томонидан уюштирилган сафар фақатгина ХХР фойдасига ўйнаганини ёзишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0