https://sputniknews.uz/20210210/15971269.html
Қатор байрамларда ўзбекистонликлар камида уч кун дам олади
Қатор байрамларда ўзбекистонликлар камида уч кун дам олади
Sputnik Ўзбекистон
Наврўз, Мустақиллик куни, Янги йил, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар камида... 10.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-10T10:12+0500
2021-02-10T10:12+0500
2021-04-08T14:21+0500
жамият
дам олиш куни
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1169/04/11690447_0:0:3072:1738_1920x0_80_0_0_2710642068bf497b627f98f43012e072.jpg
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистонда бир қатор байрамларда ишланмайдиган кунлар камида уч кун деб белгиланди. Бу президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.Шунингдек, ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган “оилавий саёҳат таътили” тизими жорий қилинади.Бунда, “оилавий саёҳат таътили” йиллик асосий таътил ҳисобидан тақдим этилади ва жамоавий шартномаларга мувофиқ иш берувчининг розилиги билан амалга оширилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1169/04/11690447_0:0:3072:1930_1920x0_80_0_0_5191aeae1c790d157cab11d82b2f446a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, дам олиш куни, ўзбекистон
жамият, дам олиш куни, ўзбекистон
Қатор байрамларда ўзбекистонликлар камида уч кун дам олади
10:12 10.02.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) Наврўз, Мустақиллик куни, Янги йил, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар камида 3 кун этиб белгиланади.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистонда бир қатор байрамларда ишланмайдиган кунлар камида уч кун деб белгиланди. Бу президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
фармонида кўзда тутилган.
Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.
Шунингдек, ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган “оилавий саёҳат таътили” тизими жорий қилинади.
Бунда, “оилавий саёҳат таътили” йиллик асосий таътил ҳисобидан тақдим этилади ва жамоавий шартномаларга мувофиқ иш берувчининг розилиги билан амалга оширилади.