https://sputniknews.uz/20210209/Uzo-Sharda-prezident-ylbarslari-videoga-olindi-15967275.html
Узоқ Шарқда "президент йўлбарслари" видеога олинди
Узоқ Шарқда "президент йўлбарслари" видеога олинди
Sputnik Ўзбекистон
Узоқ Шарқдаги табиат қўриқхонасида бир неча йил олдин Россия президенти табиат қўйнига чиқариб юборган йўлбарслар видеога олинди. 09.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-09T13:52+0500
2021-02-09T13:52+0500
2021-02-09T13:52+0500
видео
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15966866_0:0:1911:1080_1920x0_80_0_0_7ae739cd21a14625efc6efe694c0f272.jpg
Россиянинг Еврейск автоном вилоятидаги махсус табиат қўриқхонасида сақланаётган "президент йўлбарсларнинг" яқинда суратга олинган видеоси пайдо бўлди. Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Узоқ Шарқ ҳудудидаги тайга ўрмонида бир неча ҳолсизланиб қолган йўлбарсчалар топиб олинган эди. Уларга Устин, Кузя, Боря, Светлая ва Илона деб ном беришган ва бир неча ой давомида парвариш қилишган эди.Шундан сўнг, йўлбарсларнинг ҳар бирига уларнинг жойини аниқловчи бўйинбоғ тақилиб табиат қўйнига қўйиб юборилган эди. 2014 йилда Амур вилоятига ташриф буюрган Россия президенти Владимир Путин Кузя, Боря ва Илона исмли йўлбарсларни табиат қўйнига қўйиб юборишда шахсан иштирок этган эди. Шундан сўнг ушбу беш нафар амур йўлбарслари ОАВда "президент йўлбарслари" деб атала бошланган эди. Табиатшунос олимлар йўлбарслар ортидан спутник орқали кузатиб бориши натижасида, Кузя ва Устин Россиядан Хитойга ўтиб кетишганини ва кейин яна қайтиб келганини аниқлашган. Илона исмли йўлбарс эса - умуман кўринмай қолган. Ушбу видеотасвирларда анча катта бўлиб қолган Светлая, Филиппа ва яна икки ёш йўлбарслар акс этган. Еврейск автоном вилоятидаги қўриқхонада жами 20га яқин йўлбарслар бор.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"Президентские" тигры в лесах ЕАО
Sputnik Ўзбекистон
"Президентские" тигры в лесах ЕАО
2021-02-09T13:52+0500
true
PT1M54S
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15966866_0:0:1719:1080_1920x0_80_0_0_1c6348a0b457d1cd0d48cf85c625b702.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, мултимедиа
Узоқ Шарқда "президент йўлбарслари" видеога олинди
Узоқ Шарқдаги табиат қўриқхонасида бир неча йил олдин Россия президенти табиат қўйнига чиқариб юборган йўлбарслар видеога олинди.
Россиянинг Еврейск автоном вилоятидаги махсус табиат қўриқхонасида сақланаётган "президент йўлбарсларнинг" яқинда суратга олинган видеоси пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Узоқ Шарқ ҳудудидаги тайга ўрмонида бир неча ҳолсизланиб қолган йўлбарсчалар топиб олинган эди. Уларга Устин, Кузя, Боря, Светлая ва Илона деб ном беришган ва бир неча ой давомида парвариш қилишган эди.
Шундан сўнг, йўлбарсларнинг ҳар бирига уларнинг жойини аниқловчи бўйинбоғ тақилиб табиат қўйнига қўйиб юборилган эди. 2014 йилда Амур вилоятига ташриф буюрган Россия президенти Владимир Путин Кузя, Боря ва Илона исмли йўлбарсларни табиат қўйнига қўйиб юборишда шахсан иштирок этган эди. Шундан сўнг ушбу беш нафар амур йўлбарслари ОАВда "президент йўлбарслари" деб атала бошланган эди.
Табиатшунос олимлар йўлбарслар ортидан спутник орқали кузатиб бориши натижасида, Кузя ва Устин Россиядан Хитойга ўтиб кетишганини ва кейин яна қайтиб келганини аниқлашган. Илона исмли йўлбарс эса - умуман кўринмай қолган.
Ушбу видеотасвирларда анча катта бўлиб қолган Светлая, Филиппа ва яна икки ёш йўлбарслар акс этган. Еврейск автоном вилоятидаги қўриқхонада жами 20га яқин йўлбарслар бор.