https://sputniknews.uz/20210209/Marsda-odamlar-bazasi-uchun-zarur-blgan-muzliklar-topildi-15968960.html
Марсда одамлар базаси учун зарур бўлган музликлар топилди
Марсда одамлар базаси учун зарур бўлган музликлар топилди
Sputnik Ўзбекистон
SWIM лойиҳаси олимлари Марснинг шимолий ярим шарида кўмилган муз ресурсларининг батафсил харитасини чоп этишди. 09.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-09T17:40+0500
2021-02-09T17:40+0500
2021-04-01T15:50+0500
дунёда
марс
nasa (ақш аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси)
қуёш, ой, космос
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/139/82/1398297_0:0:1492:843_1920x0_80_0_0_d83da88478e0b81e453ec397851e6013.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. SWIM лойиҳаси олимлари Марснинг шимолий ярим шарида кўмилган муз ресурсларининг батафсил харитасини чоп этишди.Унда одамлар доимий яшаши учун мўлжалланган - Марс базаси ҳудудида музликлар майдони алоҳида белгиланган. Тадқиқот натижалари Nature Astronomy журналида чоп этилган. РИА Новости хабарига асосан.SWIM (Subsurface Water Ice Mapping) лойиҳаси мақсади - Марсга қўниш учун жойни танлашни ишларини енгиллаштириш мақсадида юза остида, кўмиб қўйилган муз конларини харитага туширишга қаратилган.Муз - бу Марс базаси фаолияти учун муҳим бўлган: одамлар ва ўсимликлар, метан ёқилғиси ва нафас олиш ҳавосини ишлаб чиқариш учун муҳим сув манбаи ҳисобланади. Энг асосийси - Ерга қайтиш учун муз сувидан ёқилғи олишда фойдаланиш мумкин.НАСА олимлари - Mars Reconnaissance Orbiter, Mars Odyssey и Mars Global Surveyor космик кемаларидан олинган маълумотларни умумлаштиришди ва мазкур лойиҳа учун махсус ишлаб чиқилган ягона алгоритм ёрдамида қайта ишлашди. Янги усул ёрдамида Марс сатҳидаги турли жойларда кўмилган музликларни миқдорий жиҳатдан баҳолашга имкон берди.Тадқиқотчилар учун энг катта қизиқиш шимолий ярим шарнинг ўрта кенгликлари бўлиб, у ерда доимий базани жойлаштириш учун зарур бўлган иккита асосий омил - қуёш нурларининг етарли миқдори ва сув музликлари бўлиши мумкин."Марс - музли сайёра, ва бу яхши янгилик. Асосий мақсад - одамнинг қўниши учун мўлжалланган жойда музни топиш керак,” - дейди Морган.Эслатиб ўтамиз, ўтган йил кузда италиялик олимлар Марснинг жанубий қутбида музликлар остида шўр сувли кўлларни аниқлашганди. Тадқиқотчилар тармоқ 4та сув ҳавзасидан иборат бўлгани, энг каттаси тизимнинг марказида жойлашгани, унинг эни 30 километрни ташкил қилиши, кўллар 1,5 километр чуқурликда жойлашган, деб ёзишган.
https://sputniknews.uz/20201223/Olimlar-Marsda-farishta-tasvirini-topishdi-foto-15659898.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/139/82/1398297_0:0:1342:843_1920x0_80_0_0_50c3dacfeab062cf4594e9bc7a4e7709.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, марс, nasa (ақш аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), қуёш, ой, космос, ақш
дунёда, марс, nasa (ақш аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), қуёш, ой, космос, ақш
Марсда одамлар базаси учун зарур бўлган музликлар топилди
17:40 09.02.2021 (янгиланди: 15:50 01.04.2021) SWIM лойиҳаси олимлари Марснинг шимолий ярим шарида кўмилган муз ресурсларининг батафсил харитасини чоп этишди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. SWIM лойиҳаси олимлари Марснинг шимолий ярим шарида кўмилган муз ресурсларининг батафсил харитасини чоп этишди.
Унда одамлар доимий яшаши учун мўлжалланган - Марс базаси ҳудудида музликлар майдони алоҳида белгиланган. Тадқиқот натижалари Nature Astronomy журналида чоп этилган.
РИА Новости хабарига асосан.
SWIM (Subsurface Water Ice Mapping) лойиҳаси мақсади - Марсга қўниш учун жойни танлашни ишларини енгиллаштириш мақсадида юза остида, кўмиб қўйилган муз конларини харитага туширишга қаратилган.
Муз - бу Марс базаси фаолияти учун муҳим бўлган: одамлар ва ўсимликлар, метан ёқилғиси ва нафас олиш ҳавосини ишлаб чиқариш учун муҳим сув манбаи ҳисобланади. Энг асосийси - Ерга қайтиш учун муз сувидан ёқилғи олишда фойдаланиш мумкин.
"Марсга бориш ва Ерга қайтиш учиш учун зарур бўлган ёқилғини ташиш имконсиз. Шу сабабли Марс миссиясининг деярли ҳар бир лойиҳаси маҳаллий ресурслардан ёқилғи сифатида фойдаланишни ўрганади", - дейди мақоланинг етакчи муаллифи Гарет Морган.
НАСА олимлари - Mars Reconnaissance Orbiter, Mars Odyssey и Mars Global Surveyor космик кемаларидан олинган маълумотларни умумлаштиришди ва мазкур лойиҳа учун махсус ишлаб чиқилган ягона алгоритм ёрдамида қайта ишлашди. Янги усул ёрдамида Марс сатҳидаги турли жойларда кўмилган музликларни миқдорий жиҳатдан баҳолашга имкон берди.
Тадқиқотчилар учун энг катта қизиқиш шимолий ярим шарнинг ўрта кенгликлари бўлиб, у ерда доимий базани жойлаштириш учун зарур бўлган иккита асосий омил - қуёш нурларининг етарли миқдори ва сув музликлари бўлиши мумкин.
"Марс - музли сайёра, ва бу яхши янгилик. Асосий мақсад - одамнинг қўниши учун мўлжалланган жойда музни топиш керак,” - дейди Морган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил кузда италиялик олимлар Марснинг жанубий қутбида музликлар остида шўр сувли кўлларни
аниқлашганди. Тадқиқотчилар тармоқ 4та сув ҳавзасидан иборат бўлгани, энг каттаси тизимнинг марказида жойлашгани, унинг эни 30 километрни ташкил қилиши, кўллар 1,5 километр чуқурликда жойлашган, деб ёзишган.