“Тонировка” учун рухсатномани ягона портал орқали олиш имконияти яратилади

CC BY 2.0 / Michael Sheehan / The Film being Placed & PositionedТонирование автомобиля
Тонирование автомобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Oбуна бўлиш
1 апрелдан автомобиль ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали олиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам амалга оширилишига имконият яратилади. Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Бунда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
ИИВ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар:
  • автомобиль ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш жараёнининг автоматлаштирилишини;
  • рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини;
  • ЯИДХПда фойдаланувчининг шахсий кабинетида шу фойдаланувчига тегишли бўлган автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар автомат тарзда жойлаштирилиши ва реал вақт режимида янгиланиб борилишини;
  • давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўланган тўловлар Ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда амалга оширилишини таъминлаши зарур.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрига қадар “тонировка” учун 82 125 та рухсатнома берилган. Жами 302 млрд 635 млн сўм пул маблағлари Ҳукумат қарорига асосан тўлов сифатида ундирилган.
Янгиликлар лентаси
0