https://sputniknews.uz/20210207/Bozor-tamoyillariga-asoslangan-ipoteka-kreditlarining-yangi-tartibi-belgilandi-15951585.html
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларининг янги тартиби белгиланди
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларининг янги тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 07.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-07T10:16+0500
2021-02-07T10:16+0500
2021-02-07T10:16+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/02/15310027_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_14c6a14b2cc9813878c4485cc4c84f55.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.Низомга кўра, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:- 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;- улар учун аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди;- фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда ўзгаришсиз қолади.Мазкур низом қоидалари шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишда, Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида 2020 йил 1 майгача умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда қўлланилади.Шунга кўра, банклар ва қарз олувчиларга нисбатан мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби белгиланди.Фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан:
бозор ставкасида;
20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
бошланғич бадали тажриба ўтказилаётган вилоятларда якка тартибда қурилаётган уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
сотиб олинадиган квартира қийматининг қишлоқ жойларда камида 10 фоизи, шаҳарларда камида 20 фоизи миқдорида;
қишлоқ жойларда ва шаҳарларда – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача берилади.
Мазкур тартиб якка тартибдаги уй-жой қурилишига рухсат олиб, лекин кейинчалик бирламчи бозорда сотиш мақсадида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ипотека кредитлари орқали сотишга татбиқ этилмайди.
https://sputniknews.uz/20200922/Ipoteka-kreditini-olish-yanada-soddalashtiriladi-15030465.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/02/15310027_198:0:2721:1892_1920x0_80_0_0_b1f647174a19c402183c530b7da1be73.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларининг янги тартиби белгиланди
Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ҳукумат
қарори билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:
- 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;
- улар учун аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди;
- фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда ўзгаришсиз қолади.
Мазкур низом қоидалари шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишда, Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида 2020 йил 1 майгача умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда қўлланилади.
Шунга кўра, банклар ва қарз олувчиларга нисбатан мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби белгиланди.
Фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан:
- бозор ставкасида;
- 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
- бошланғич бадали тажриба ўтказилаётган вилоятларда якка тартибда қурилаётган уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- сотиб олинадиган квартира қийматининг қишлоқ жойларда камида 10 фоизи, шаҳарларда камида 20 фоизи миқдорида;
- қишлоқ жойларда ва шаҳарларда – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача;
- Тошкент шаҳрида – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача берилади.
Мазкур тартиб якка тартибдаги уй-жой қурилишига рухсат олиб, лекин кейинчалик бирламчи бозорда сотиш мақсадида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ипотека кредитлари орқали сотишга татбиқ этилмайди.