https://sputniknews.uz/20210206/zbekistonda-yil-okhiriga-adar-darakhtlarni-kesish-man-etildi-15948981.html
Ўзбекистонда йил охирига қадар дарахтларни кесиш ман этилди
Ўзбекистонда йил охирига қадар дарахтларни кесиш ман этилди
Sputnik Ўзбекистон
Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда. 06.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-06T09:30+0500
2021-02-06T09:30+0500
2021-02-06T09:30+0500
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/12/15433584_103:0:1170:600_1920x0_80_0_0_922d381f5458a84f341ab978c641f244.jpg
ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг 3 февралдаги фармони билан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди, деб хабар бермоқда "Gazeta.uz" нашри.Ҳужжат билан ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбурияти киритилмоқда.Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.Дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишини аниқлаган ёки олдини олган фуқароларни рағбатлантириш тизими жорий этилади.Аввалроқ Давлат экология қўмитаси мораторий муддатини бир йилга узайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдори икки бараварга оширилганди.Бунга қадар Президентнинг 2019 йилдаги 30 октябрдаги фармони билан мораторий муддати 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабрга қадар жорий этилган эди.Мазкур ҳужжат қабул қилингунга қадар, январь ойида Сергели туманида 14 туп ҳар хил турдаги дарахтлар рухсатномасиз илдиз қисмидан қўпориб ташланди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 151 миллион сўмлик зарар етказилди.
https://sputniknews.uz/20210122/Toshkentdagi-maallalarga-pul-azhratish-va-darakht-ekish-masalalari-video-15844168.html
https://sputniknews.uz/20201209/Toshkent-viloyatidagi-tayzorda-52-tup-darakht-kesib-tashlandi-15563020.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/12/15433584_236:0:1036:600_1920x0_80_0_0_7d0c3de1d8533d995601ad74f50def09.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
Ўзбекистонда йил охирига қадар дарахтларни кесиш ман этилди
Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг 3 февралдаги фармони билан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди, деб
хабар бермоқда "Gazeta.uz" нашри.
Ҳужжат билан ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбурияти киритилмоқда.
Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.
Дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишини аниқлаган ёки олдини олган фуқароларни рағбатлантириш тизими жорий этилади.
Аввалроқ Давлат экология қўмитаси мораторий муддатини бир йилга узайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдори икки бараварга оширилганди.
Бунга қадар Президентнинг 2019 йилдаги 30 октябрдаги фармони билан мораторий муддати 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабрга қадар жорий этилган эди.
Мазкур ҳужжат қабул қилингунга қадар, январь ойида Сергели туманида 14 туп ҳар хил турдаги дарахтлар рухсатномасиз илдиз қисмидан қўпориб ташланди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 151 миллион сўмлик зарар етказилди.